Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№8, 21.02.2013

МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР

"ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ" ЗИЁРАТГОҲИ

Жалақудуқ туманидаги Гурунчмозор қишлоғида бир зиёратгоҳ бор. Мақбарада шундай битиклар бор: "Ва ул одамларки, Аллоҳ йўлида ўлдирилдилар, аларни ўликлар деб гумон қилмагин. Балки алар тирикдурлар. Парвардигор қошида аларға ризқ берилур" (Оли Имрон сураси, 169-оят).

Тарихий маълумотларга кўра, Қутайба ибн Муслим (р.а.) (660-715) йирик Ислом фотиҳларидан бири бўлиб, ҳарбий саркарда, тажрибали лашкарбоши эди. Маҳаллий халқ билан бўлган 30 йиллик исломий жиҳод уруши тўлиқ натижа бермагач, 706 йилда ҳалифа Юсуф Ҳажжож Абдумалик ибн Марвон фармони билан Хуросон амири лавозимига тайинланган ва унга Мовароуннаҳрни узил-кесил фатҳ этиш вазифаси юклатилган. Қутайба (р.а.) 706-713 йилларда тўлиқ ғалаба қилиб бу ўлкага Ислом динини олиб кирди ва мустаҳкамлаш учун замин яратди. Ривоятларга қараганда, шу ерлик ҳукмдорлардан бири Ку Лунжни тор-мор этиб, биринчилардан имон келтириб, ўз халқини ҳам Исломга даъват этган унинг қизи Султон Бегимга уйланади ва ундан уч фарзанд кўради.

Ҳалифа Юсуф Ҳажжож вафотидан сўнг унинг ўғли Сулаймон ибн Абдумалик тахт талашиб Қутайба (р.а.) қўшини орасида исён уюштиради. Лашкарбошиси Викиъ ибн Хассан саркардани қатл қилади ва кесилган бошни Сулаймонга юборади. Танаси 11 нафар яқинлари ва фарзандлари билан шу жойга кўмилади.

Айтишларича, Соҳибқирон Амир Темур Қутайба ибн Муслим (р.а.) қабрини зиёрат қилиб турарди. У Самарқанддан меъмор жўнатиб, мазкур қабр устига кўркам ва маҳобатли мақбара қурдирган. Бу мақбара 1935-1936 йилларда даҳрийлар томонидан бузиб ташланган. Азизлар руҳини безовта қилган шахс Аллоҳнинг қаҳрига дучор бўлиб, тез орада бутун оиласи билан оламдан кўз юмган.

1975-1978 йилларда вилоят раҳбари Бектош Раҳимов ташаббуси билан миллий меъморчилик анъаналари асосида қайта қурилган икки хонали мақбаранинг асосий хонаси ташқаридан тўртурчак шаклда бўлиб, ичкариси саккиз бурчакли, томонлари чуқур меҳробсимон равоқлар билан кўтарилиб, диаметри 5,5 метрли гумбази билан ёпилган, ўртада эса қабр жойлашган. Мақбара ғарбидаги даҳлиз зиёратчилар учун мўлжалланган. Равоқлар орасига саккизта ёйсимон учбурчак шаклдаги қалпоқли ганч ва гумбаз остига нақш битилган.

Қутайба ибн Муслим (р.а.) дафн қилинган мазкур жой ҳақида тарихчи олим Нархаший, ХVI аср муаррихи Жамол Қарший ҳамда академик В. В. Бартольд асарларида маълумотлар бор.

Аллоҳ ўзига содиқ бандасининг номини эл орасида азиз қилди. Бу масканни зиёратгоҳга айлантирди. Зиёратгоҳдаги кўҳна қайрағоч танасидан томиб турувчи шарбат инсонга тетиклик бахш этади, кўп хасталикларга шифо бўлади. Диққатга сазовор маданий мерос маскани сифатида давлат муҳофазасига олинган бу муқаддас масканга покиза, эътиқодли инсонлар Аллоҳдан барча мушкулларига енгиллик, ҳожатларига равонлик, дардларига шифо тилаб келадилар.

Дилшодбек ЮСУПОВ,

Адабиёт ва санъат музейи раҳбар ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди