№9, 28.02.2013 "МЕҲР НУРИ"НИНГ МАДАДИ
Андижон давлат тиббиёт институтида республика "Меҳр нури" жамоат жамғармаси томонидан грантлар ажратилишига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган, оилавий бизнесни йўлга қўйиш ниятидаги тадбиркор аёллар иштирок этдилар.
Республика "Меҳр нури" жамоат жамғармаси координатори Г.Абдуллаева йиғилганларни "Оилавий тадбиркорлик фао-лиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар дастури" билан таништирди.
Шу куни хотин-қизлар аниқ мақсадли лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳақида муайян билимларга эга бўлдилар.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова иштирок этди.
Н. ХУШВАҚОВА.
|