Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№10, 06.03.2013

ВИЛОЯТ ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА БАЙРАМ ҚУТЛОВИ

Қадрли опа-сингиллар, меҳрибон онахонлар!

Сизларни нафис ва беғубор баҳорнинг илк байрами, азиз аёлларимиз эъзозланадиган 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Халқимиз, айниқса, аёлларимиз қалбига яқин бўлиб қолган ушбу байрам муносабати билан шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда хотин-қизларнинг мавқеи ва нуфузини кўтариш, аёлларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Қайси юртда аёл қадри улуғланса, ана шу юртнинг келажаги буюкдир.

Зеро, шундай экан, ишончим комилки, бундан буён ҳам, айниқса, "Обод турмуш йили" деб номланган ушбу йилда аёл қадрини улуғлаш борасидаги хайрли ва ибратли ишлар изчил давом эттирилади.

Азиз ва лобар опа-сингиллар, мўътабар онахонлар! Бугун андижонлик аёллар илм-фан, ижод, тадбиркорлик, спорт, қўйингки, барча жабҳаларда ўзларининг фаолликлари билан юртимизнинг энг илғор вакилалари қаторидан ўрин эгаллаб келаётганликлари қувонарлидир. Ушбу файзли байрам кунида барчангизга аввало, тани сиҳатлик, узоқ умр, бахт-саодат, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака, юртимиз равнақи, фарзандларимиз тарбияси йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан ютуқлар тилайман.

Қалбингиздаги жамики эзгу ниятларингиз ижобат бўлиб, фарзандларингиз камолини, аёллик, оналик бахтини кўриш насиб этсин.

Сизларни баҳорий кайфият ҳеч қачон тарк этмасин. Байрамингиз муборак бўлсин!

М. П. ЮНУСОВА,

вилоят ҳокимининг ўринбосари,

хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди