Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 06.03.2013

ИБРАТЛИ МАСЛАҲАТЧИ

ОБОД ЮРТГА ТЎЙЛАР, БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ

- Маҳалла - қадриятлар бешиги, маънавий-ахлоқий тарбия маскани. Оилалар тинчлиги, осойишталиги ва равнақи маҳаллага, маҳалладаги анъаналар, маҳалла фаолларининг ишни қай даражада ташкил этганликларига боғлиқ.

Маҳалламизда 4440 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2073 нафари хотин-қизлар бўлиб, 986 та оилага бирлашган. Қадриятлар, удумлар, анъаналар улуғланган юртда ҳамиша эзгу ишлар қилиниб, у ерда ўсиш, тараққиёт ва муваффақият бўлади. Шу боисдан оилаларимизни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни йўлга қўйишда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилишга алоҳида аҳамият бермоқдамиз.

Яқинда йигитларимизни она Ватан ҳимоясига тайёрлаш, эл хизматига камарбаста - юрт посбони этиб тарбиялаш мақсадида "Мардлар қўриқлайди Ватанни" деб номланган тадбир ташкил қилдик.

Маҳалламизнинг Чегир кўчасида "Терроризмнинг олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш, ҳушёрликни ошириш" мавзусида ҳамкорликда ишловчи ташкилотлар билан биргаликда учрашув ўтказилди.

Маҳалламизда қизлар тарбияси, кийиниш ва муомала маданиятини шакллантириш ишлари ҳам намунали йўлга қўйилган. "Маҳалла-мактаб-оила" концепцияси асосида ҳудудимиздаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ва мактабларда "Шарқона фазилат - маънавият кўрки" деб номланган анжуман ўтказилмоқда. Унда қизлар одоби, ҳаёси, ўзига эътибори, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши ва касб-ҳунар ўрганиш каби фазилатлари эътироф этилмоқда. "Обод турмуш йили" муносабати билан "Маҳалла ободлиги - юрт ободлиги" кўрик-танловини эълон қилганмиз. Ҳудудимиздаги кўчалараро ўтказилаётган мазкур танловга тайёргарлик ишлари қизғин бошлаб юборилган.

Хуллас, ҳар соҳада янгиликка, илғорликка, замон билан ҳамнафасликка интилиш ҳар бир фуқаромиз қалбидан мустаҳкам жой олган. Умуман, режалаштирган маънавий-маърифий тадбирларимиз жуда кўп. Муҳими, фуқароларимизнинг бундай эзгу ишларга иштиёқи баланд. Якунда мен яқинлашиб келаётган гўзаллик ва нафосат айёми - 8 март билан барча аёлларимизни самимий қутлаб, келгуси ишларида зафарлар тилаб қоламан. Зеро, обод юртга тўйлар, байрамлар ярашади.

Қорияхон ТОЖИБОЕВА, Булоқбоши туманидаги, Охунбобоев МФЙ маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди