Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 06.03.2013

Дил номалари

Муножатхон

АБДУЛЛАЕВА,

меҳнат фахрийси.

Хўжаобод тумани,

Бахрин маҳалласи.

Дунёда аёл зоти улуғдир. Чунки аёл, бу энг аввало, она. Она бўлганлиги билан улуғ ва муҳтарамдир у.

Мен ҳам аёл, она эканлигимдан бахтлиман. Бу йил 80 ёшга тўлдим. Болалигим уруш йилларига тўғри келган, шу сабаб саводим чала қолган. Лекин ҳаётимдан нолимайман. Чунки ҳаётда ниманики орзу қилган бўлсам, барчасига эришдим. Аввало, турмуш ўртоғим Тўланбой ака Абдуллаев билан жуда аҳил яшадим. У киши ҳайдовчилик касбида узоқ йиллар ишлади. Мен эса жамоа хўжалигида ишладим. Фақат ҳалол меҳнат қилганмиз. Шу ҳалоллик билан оиламизда тўққиз нафар фарзандни улғайтирдик. Ҳаммасини ўқитиб, маълумотли қилиб, элга қўшдик. Бугун уларнинг барчаси халқимиз хизматида.

Кўплар мендан сўрашади, "узоқ умр кўришнинг, бахтли бўлишнинг, эр-хотин қўша қаришлигининг сири нимада?" деб. Уларга мен ўзимнинг ҳаётимдан сўзлаб бераман. Инсон ҳаётда ҳалол, пок яшаса, тўғри бўлса, ҳалол меҳнат қилиб кун кўрса, оилага садоқатли, вафоли бўлса, рост сўзласа, албатта, бахтли бўлади. Эр-хотин аҳиллиги қўша қаришлик сиридир. Модомики, аёл эканмизми, албатта, оилага содиқ бўлишимиз ва вафо қилишимиз керак.

Шу ўринда, бахти бекам она эканлигимни такрор-такрор тилга олгим келади. Тўққиз фарзандимнинг барчаси ўғил. Уларни уйлантиргач, тўққиз келинга қайнона бўлдим. Аллоҳга шукр, келинларим ўзимнинг изимдан боришди. Ҳаммаси ўзаро аҳил, тинч-тотув яшаб, оиламизга файз-барака киритишди. Ҳозир 28 невара, 13 чеварам атрофимда парвона. Қарилик гаштини суриб, болаларимнинг дуосини қилиб ўтирибман. Шунинг ўзи менга катта бахтдир!

Фаридахон

АҲМЕДОВА,

тадбиркор,

Қорасув шаҳри.

Бир пайтлар корхона очиб, тадбиркорлик билан шуғулланишга нимагадир журъатим етмасди. Аммо юртбошимизнинг тадбиркорларга яратиб бераётган имкониятларидан руҳланиб астойдил иш бошладим. Шундагина тадбиркорлик борасида иш олиб бориб адашмаганимни англаб етдим.

2005 йилда "Шуҳрат" савдо маиший хизмат уйини ташкил этдик. Аввалига бу ерда икки киши иш бошладик. Ҳозир эса иш ўрни саккизтага етди.

Айни пайтда фарзандларим ҳам мен сингари савдо соҳасини танлади. Ишимизни давом эттирган ҳолда бизга яқиндан ёрдам беряпти. Ўғилларим Мирзоҳиджон, Муҳаммаджон, қизларим Мастурахон ва Мавлудахонлардан жуда хурсандман.

Аҳолига қулайлик бўлиш мақсадида савдо мажмуамизда терминал аппарати ўрнатиб, пластик карталарга савдо қиляпмиз. Яъни "Онлайн" тизимига ўтдик. Ҳар ойда аҳолига ўртача 150 миллион сўмлик савдо хизмати кўрсатиляпти.

Мен мана, ҳукуматимиз кўмаги туфайли тадбиркорга айландим. Ҳамма менга ҳавас билан қарайди. Оилада ҳам бахтлиман. 7 фарзанднинг онаси, 20 набиранинг бувижонисиман. Турмуш ўртоғим - Тўлқинбой ака менга маслаҳатгўй.

Мен бир тадбиркор аёл сифатида маҳалламга, Ватанимга хизмат қилишни ўзимнинг муқаддас бурчим, вазифам деб ҳисоблайман.

Людмила

КРАСНОВА,

инженер по

стандартизации

СП "Андижанкабель" г. Ханабад.

- Я и не заметила, как здесь, на СП пролетела моя молодость, как коллеги, с которўми допоздна засиживалась за работой, стали мне почти что роднўми. Под руководством начальника отдела Дильшада Хасанова я занимаюсь разработкой стандартов и технологии изготовления изделий, вўпускаемўх на "Андижанкабеле".

Я родилась, вўросла, окончила школу и строительнўй техникум в Андижане. Переехала в Ханабад. В 1988 году пришла работать контролером по качеству на СП "Андижанкабель", затем стала начальником отдела технического контроля и вот уже 12 лет работаю инженером по стандартизации в отделе главного технолога. В 2007 году по случаю 16-й годовҳинў независимости странў бўла награждена орденом "Дустлик". У меня взрослая дочь, двое внуков.

Искренне желаю всем представительницам прекрасного пола огромного счастья, исполнения заветнўх желаний и чтобў рядом бўли надежнўе, вернўе мужчинў, которўе радовали бў вас круглўй год!


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди