Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№11, 14.03.2013

АЁЛИНИ ЭЪЗОЗЛАГАН ЮРТ

Хотин-қизлар байрами вилоятимизда катта тантана билан нишонланиб, фидойи хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатилди.

Байрам тадбири Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди. Шодиёнага вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган илғор хотин-қизлари, меҳнат фахрийлари таклиф қилиндилар.

Тантанали йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова очди. Шундан сўнг вилоят ҳокими А. Усмонов онажонларимизни, хотин-қизларни байрам билан қутлади. Вилоятимиз фаол аёлларининг бир гуруҳига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширди.

Йиғилганларни эл-юрт ҳурмати ордени соҳибаси, Марҳамат тумани "Мингтепа" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хайрихон Эгамбердиева, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси, "Президент стипендияси" соҳибаси Умида Ғаниева табриклади.

Кичкинтойлар онажонлар таърифидаги шеър ва қўшиқлари, рақслари билан даврага файз киритди. Эстрада хонандаси Дилсўз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турсунбой Парпиев ва бошқа санъаткорларимизнинг дилтортар қўшиқлари, жозибали рақслари барчани хушнуд этди.

Шу куни онахонлар жажжи болажонларнинг ўз қўллари билан ясаган эсдалик совғаларини олиб, кўнгиллари шодланган бўлса, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром уларни янада руҳлантирди. Зеро, аёлини эъзозлаган юртнинг эртаси порлоқ бўлгай.

***

Шунингдек, хотин-қизлар байрамига бағишланган бу каби байрам шодиёналари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

З. АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди