№14, 04.04.2013 ННТ ВА ОАВ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СУІБАТ
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлимида "Фуқаролик жамияти институтларининг муҳим ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари, шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган босма матбуот нашрлари муҳаррирлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловларининг устувор йўналишлари ва вазифаларини вилоятда фаолият юритаётган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларига етказишдан иборат бўлди.
Тадбирда 2013 йил учун эълон қилинган грант танловларида иштирок этиш, лойиҳаларини тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича мутахассисларнинг тавсия ҳамда маслаҳатлари берилди. Мавзу юзасидан баҳс-мунозаралар, тавсия ва таклифлар билдирилди.
Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг маънавий - маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси А. Нурматов иштирок этди.
З.АБДУЛЛАЕВА.
|