Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№14, 04.04.2013

ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИ ЮКСАЛМОҚДА

Шу кунларда республикамизнинг барча вилоятларида "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми" ҳамда "Меҳр нури" жамғармаси ҳамкорлигида "Ош" ҳайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Андижонда ҳам ана шу ҳайрия тадбири юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролар форумнинг эзгу ва ҳайрли ишлари хусусида жамоатчиликка кенг маълумотлар берилди, шу билан бирга, унинг Андижон вилоят ахборот маркази томонидан олиб борилаётган ишлар, ташкилот кўмагида ижтимоий ва бизнес лойиҳаларни амалга оширган фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда "Меҳр нури" жамғармаси грант соҳибларининг фаолиятлари бўйича ҳисоботлари тақдимоти ўтказилди.

- Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, "Обод турмуш йили" давлат дастурида белгиланган вазифаларлар ижросини таъминлаш, шунингдек, кўп фарзандли, кам таъминланган оилалар вакиллари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиш, - дейди Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми вилоят жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнорахон Абдуллаева.

Ҳайрия тадбири доирасида форумнинг республика ва вилоят кенгаши аъзолари, ижтимоий фаол фуқаролар иштирокида Андижон тумани Куйганёр шаҳарчасида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, кўчаларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди. Бундан ташқари, форум кўмагида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган вилоятдаги бир қатор тадбиркор ва ҳунармандларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишилди.

- Мен форум кўмагида имтиёзли кредит олганман, - дейди Андижон туманидаги Гулустон маҳалласида яшовчи ҳунарманд Наргизахон Мирзаалимова. - Маҳалламизда тикувчилик цехи ташкил этиб, "устоз-шогирд" анъанаси асосида кўплаб ёшларга ҳунар ўргатиб келяпман.

Тадбирда "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми" республика кенгаши хулосасига кўра, бир гуруҳ тадбиркор ва ҳунармандларга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи, яна бир гуруҳ ижтимоий фаол фуқароларга эса миннатдорчилик сертификатлари топширилди. Шунингдек, нуроний оқсоқоллар, онахонлар, эл эъзозидаги инсонларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига эсдалик совғалари берилди.

- Тадбирда иштирок этиб, эсдалик совға олганлигимдан беҳад хурсандман, - дейди Андижон шаҳридаги Ҳақиқат маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Санобархон ая Жумабоева. - Мустақил юртимизда мен каби кекса, оддий инсонларга кўрсатилаётган эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди.

Тўкин дастурхон, халқимизнинг севимли хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар билан файзли ўтган тадбир барча иштирокчилар кўнглига хушнудлик бағишлади.

Якунда "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми" Андижон вилоят жамоатчилик Кенгаши аъзолари томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги фаол фуқаролар учун тренинг ташкил этилиб, иштирокчиларга бизнес-режа ишлаб чиқиш, ижтимоий ва бизнес лойиҳалар тайёрлаш, уларни амалга ошириш механизмлари, тегишли ҳужжатлар тақдим этиш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди