Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№14, 04.04.2013

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ЗИЁ ТАРҚАТАЁТГАН ЗАМИРАХОН

Ҳаётда шундай инсонлар бор-ки, умр бўйи ўзларига зиё тарқатади. Яхшиликка, эзгуликка чорлайди. Ана шундай инсонлардан бири - З.М. Бобур номидаги ахборот-кутубхона маркази ахборот-библиография бўлими мудири Замирахон Шахобидиновадир. У болаликдан китобни севади. Халқ оғзаки ижоди намуналари бўлган достонларни, эртакларни қизиқиш билан ўқиб келади.

Замирахон Шахобидинова 1961 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, 1978 йили Тошкент давлат маданият институтига ўқишга киради. Институтининг "кутубхоначи библиограф" бўлимини муваффақиятли тамомлаб, мана, 32 йилдирки, З.М.Бобур номли вилоят ахборот кутубхона марказида фаолият юритиб келмоқда. У изланувчан мутахассис сифатида библиография бўлимида китобхонларга амалий ёрдам бериб келмоқда.

Кутубхона жамоаси ўртасида ўзининг хушфеъллиги, ҳаракатчанлиги, ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги билан ҳурмат қозонган. У катта библиограф, 1990 йили ахборот библиография бўлими мудири, 2004 йили эса ахборот кутубхона маркази раҳбари ўринбосари лавозимигача бўлган вазифаларда сид-қидилдан ишлади. Унинг ташкилий ишлардаги фаоллиги, масъулиятлилиги, касбдош ва китобхонларга бўлган эътиборлилиги инобатга олиниб, жамоа 2000 йилдан буён касаба уюшмаси раиси этиб тайинлаган. У қайси вазифада ишламасин, вилоятда кутубхоначилик соҳасини ривожлантиришга ҳаракат қилди. Жумладан, "Ўлкашунослик адабиётлар тарғиботи", "Ахборот марказлари каталог жамғармаларни тўлдиришни ташкил этиш" каби мавзуларда кўргазмали тадбирлар ташкил этишда фаол иштирок этди. Вилоят ахборот кутубхона марказининг 90 йиллигига бағишланган "Зиё маскани" ҳамда юртдошимиз Бобур номи билан аталувчи "Бобур номи барҳаёт", Кутубхоначилик ишига катта ҳисса қўшган фахрий ходимлар ҳақида қўлланмалар ва эсдалик кўргазмалар ишлаб чиқаришга ўз ҳиссасини қўшди.

Маълумки, 2007 йилда Андижон марказий кутубхонасининг 100 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан "Кутубхона-миллий тараққиёт кўзгуси" музейини ташкил этишда, "Юз билан юзлашган зиё маскани", "Кутубхона-матбуот саҳифаларида" номли қўлланмаларни тайёрлашда фаол иштирок этди. Унинг раҳбарлигида ҳар йили муҳим тарихий саналар, унутилмас кунларга бағишланган қўлланма, буклетлар йил давомида ишлаб чиқарилиб, шаҳар, туман кутубхоналарига тарқатилмоқда.

Замирахон опа малакали мутахассис сифатида туманлардаги кутубхоналарга маданий-маърифий тадбирларни ўтказишда амалий ёрдам бериб, бир қанча шогирдлар тарбиялаб келмоқда.

Бугун Замирахон опанинг шогирдлари талайгина. - Насимахон Азнабаева, Нигорахон Юлдашева, Наргизахон Қиличева ва Раънохон Юсуповаларни менинг қанотларим", - дейди қаҳрамонимиз биз билан суҳбатда.

- Инсон умри оқар дарёга ўхшайди. Мана, 32 йилдирки, шу зиё масканида ишласам-да, устозларим Абдуқаҳҳор ака Қобулов, Олъга Азимжоноваларни доимо ҳурмат-эҳтиром билан эслайман, - дейди у суҳбатимиз давомида.

Замирахон Шахобидинова ишда самарали фаолият кўрсатиш билан бирга, муқаддас даргоҳ ҳисоблаган оила юмушларини ҳам бекаму кўст бажариб келмоқда. Умр йўлдоши Муқимжон Шахобидинов билан бирга 30 йилдан буён бирга тинч-тотув яшаб, ўз маҳалласининг намунали оиласи бўлиб танилган. Айни пайтда 3 нафар фарзанди, 6 нафар набираларига бош-қош. Фарзандлари Севарахон, Сайёрахон, Сардорбеклар ота-онаси каби ўз соҳасининг етук мутахассислари.

Ўтмиш тарихимизда ўчмас из қолдирган Амир Темур бобомиз, Ибн Сино, Беруний каби даҳоларимиз, Абдулла Қодирийнинг қаҳрамонлари билан таништирадиган ана шу буюк хазина ҳам кутубхонадир. Ўзининг камтарлиги, меҳнатсеварлиги билан ёш зиё тарқатувчиларига қимматли маслаҳатлар бериб келаётган маърифат тарғиботчиси, олий тоифали библиограф Замирахон опага келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Олтинбой ҚУВВАТОВ,


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди