№14, 04.04.2013 ТУЙҒУ
ВАТАН БУ...
Юртимизга баҳор кириб келди. Кунлар исиб, дарахтлар куртаклар ёза бошлади. Деҳқон даласига, боғбон боғ-роғларига ошиқмоқда. Маҳалла, қишлоқни оралаган инсон борки, табиат гўзаллигига, юртимизнинг ободонлашиб, кўркамлашиб бораётганига ҳавас қилмай иложи йўқ.
Маҳалла бу - бизнинг кичик ватанимиз. Унинг таърифига сўз ожиз. Беғубор, унутилмас онларимиз бўлган - болалагимиз ҳам шу масканда кечади. Ватан - бу бор меҳрини, қалб-қўрини фарзандларига бахшида этаётган - она каби. Шу боис, инсоннинг томирида жўш уриб турган энг кучли муҳаббат - Ватанга муҳаббат, дейман.
Демак, Ватанни севганки инсон - энг бахтли ва иймонли инсон,шунинг учун ҳам айтишадику: "Ватанни севмоқ иймондандир" деб. Ватан азиз, Ватаннинг тупроғи азиз, ҳар бир қарич ери азиз. Ўтмишда ота-боболаримиз шу Ватан учун жанг қилишган, керак бўлса жонини фидо айлаган. Биз ана шундай буюк боболаримизга муносиб авлод бўлишимиз керак.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурдек улуғ зот камол топган юрт. Шох Бобурнинг ягона орзуси Андижонни гўзал ва мафтункор кўриш эди. Бугун Андижонга назар ташлаганки инсон Бобурнинг орзуси амалга ошганлигининг гувоҳи бўлади. Мен ҳам шу юрт фарзанди эканлигимдан ғурурланаман. Юртимга муносиб фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан.
Мўътабарпошшо
ҚОРИХОНОВА.
Марҳамат туманидаги
27-умумтаълим мактаби
ўқувчиси.
|