Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№14, 04.04.2013

БОНГ

ЎЗЛИГИМИЗНИ УНУТМАЙЛИК

Ўзбек халқи азал-азалдан маънавиятли, маданиятли, урф-одатларни эъзозлайдиган, меҳмондўст халқ ҳисобланган. Қайси давлатга бормайлик, барча халқлар юртимиз номини ҳурмат билан тилга олади.

Аммо бугунги кунга келиб миллий маънавиятимизга хос бўлмаган ишларни қилаётган баъзи тенгдошларимни кўриб, ажабланаман. Айниқса, қиш-қировли кунлари бундай воқеаларнинг гувоҳи бўлдим. Йўллар музлама, машиналар тугул, одамлар ҳам аранг ҳаракатланар эдилар.

Бир куни музламада йиқилиб тушган аёлга кўзим тушди. Унинг ёнгинасидан икки ёш қиз аёлни мазах қилгандай, кулиб ўтиб кетишди.

Бундан ташқари, транспортга чиққанимда ҳам хунук манзаралар гувоҳи бўламан. Масалан, автобусда ўтириб кетаётган айрим ёшларда катталарга нисбатан ҳурмат йўқ. Ўрнидан туриб, ёши улуғ кишиларга жой бўшатишни хаёлларига ҳам келтиришмайди.

Ёшлар орасида одоб-ахлоқ билан боғлиқ яна баъзи бир масалалар бор-ки, бу борада жиддий мулоҳаза қилиб кўрилмаса, оқибати яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Яъни, кўча-кўйда йигит-қизларнинг бемалол қўл ушлашиб юришлари... Ёхуд қўл телефонида кимлар биландир узоқ вақт сўзлашишлари кишига малол келади. "Севишганлар"нинг бир-бирига бўлган муносабатларини кўриб, улар янги турмуш қуришган - куёв-қайлиқдир деб ўйлайсиз. Аммо уларнинг пана жойларга кириб олиб, беўхшов кулишлари, ноўрин хатти-ҳаракати беихтиёр одамларнинг диққатини тортади.

Афсуски, маънавиятида нуқсони бўлган мана шундай айрим кимсалар туфайли кўпчилик ёшлар номи ҳам хунук бўлиб қолмоқда. Аслида, ота-боболаримиз, оналаримиз, ёши улуғ момоларимиз биз ёшларга доим катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатишимизни уқтириб келишган. Айниқса, катта йўлдан ўтолмаётган кексаларга ёрдам бериш, оғир юки билан кетаётган болали аёлларга кўмаклашиш одоб-ахлоқимизни янада бойитишга хизмат қилади.

Азиз тенгдош, келинг, ён-атрофимизга хушёр боқайлик. Камчилик ва хатога йўл қўяётган дўстларимиз учраб қолса, уларни тартибга чақирайлик. Зеро, биз маънавияти юксак, одоб-ахлоқи гўзал, ҳурмати баланд элнинг фарзандларимиз!

Моҳинур ҚОДИРОВА,

Андижон тиббиёт

коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди