№14, 04.04.2013 Орастахона
30 ЁШДАН ОШГАНЛАРГА...
Яримтадан картошка ва олмани қирғичнинг майда тарафидан чиқариб, аралаштирасиз. Бинтни 2-3 қават қилиб, тайёр бўлган аралашмани соласиз ва қопча қилиб ўрайсиз.
Тайёр бўлган қопчаларни кўзлар устига 20 дақиқага қўясиз.
Ушбу тадбирни эрта тонгда қўллаш тавсия этилади. Олма меваси кўзлардаги шишларни қайтарса, картошка таркибидаги крахмал кўз остидаги кўкимтир рангларни кетказишга хизмат қилади.
КЎЗЛАРНИ АСРАНГ
Кўпгина вақтимиз очиқ ҳавода ўтади. Кўзлар чанг ва офтобнинг тик тушган нурларидан азият чекади. Улар шамоллаши ва тезда толиқиб қолиши мумкин. Бу кўнгилсизликнинг олдини олиш учун қуйидаги оддий воситалардан фойдаланишингиз мумкин.
* Кўзни юмган ҳолда қовоқлар устига иккига бўлинган янги бодрингни қўйиш мумкин. Ёки қовоқлар бодринг шарбати билан артилади.
* Фойдаланилган чой шамасини ташлаб юборишга шошилманг. Мойчечак (ромашка) гуллари солинган қайноқ сувга шамани солиб аралаштирасиз. Сўнг бир бўлак юмшоқ матони сувга ботириб олиб, кўзга 15 дақиқа босиб турасиз.
* Шивит ва мойчечак гулларидан 2 қошиқдан ликопчага солиб, устига қайноқ сув қуйиб, сўнг устига энгашган ҳолда киприкларингизни пирпиратсангиз, бу муолажа кўзларингизга тушган ғуборларни ювиб юборади.
Тайёрловчи: НИГОРА.
|