Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№15, 11.04.2013

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

Андижон давлат тиббиёт институтида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази Андижон вилоят филиали ҳамкорлигида "Ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш муаммолари ва уларнинг ечимлари" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, прокуратура, ИИБ ходимлари, ФҲДЁ бўлимлари мудирлари,"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бўлимлари етакчилари, маслаҳатчилар, олимлар иштирок этган мазкур тадбирда "Ёшлар ва хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоялашнинг қонуний асослари", "Оилавий муносабатларни тартибга солишда "Оила" кодексининг аҳамияти", "Маҳаллаларда ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда участка профилактика инспекторларининнг роли" мавзуларида маърузалар ўқилди. Маърузалар юзасидан таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мазкур йўналишларда вилоятда олиб борилаётган ишлар, келгусидаги муҳим вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини юксалтиришда кенг жамоатчилик ҳамкорлигини, янада кучайтириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова иштирок этди.

З. ҚОДИРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди