Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№15, 11.04.2013

ҲАЁТИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

СЎЗ ЗАҲРИ

Баҳорнинг илиқ кунлари эди. Ҳар кунги одатимга кўра, истироҳат боғи оралаб ишга кетаётгандим. Ёшроқ икки аёлга дуч келдим. Улардан бирининг 7-8 ёшлардаги қизчаси ҳам бор эди. Қизча йўлак четида ўсиб ётган кўм-кўк ўт-ўланлар оралаб юраркан:

- Шундай жойларда юриш менинг орзуйим, - деди юзлари яшнаб.

- Ҳе, орзу қилмай ўл. - Чиройликкина аёлнинг оғзидан чиққан бу гаплардан ғалати бўлиб кетдим. - Оёғингдаги пайпоғингни эрталаб кийгансан. Энди яна юваман. Бунақада қўлим тоғорада чирийди-ку. Орзу қилармиш-а?

Аёл яна нималардир дея ғудранди. Қизча асфальт йўлакка ўтаркан, майсаларга, энди очила бошлаган баҳорнинг илк гулларига болаларча қизиқиш, аммо маъюслик билан қараб-қараб қўйди. Ҳалигина яшнаб турган қизнинг юзлари хомуш тортиб, итоаткорона онасига эргашди.

Қизчасининг пайпоғини ювишдан оғринган ўша аёл ўзи айтган сўзлар заҳри билан унинг мурғак қалбидаги табиатга ошнолик, гўзалликни, гулларни севишдек туйғуларни сўндириб қўйганини билармикан?..

Раҳимахон

АБДУРАҲМОНОВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди