Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№15, 11.04.2013

ҚАДРИЯТ

НОН - БЕБАҲО НЕЪМАТ

Неъматлар ичида энг азиз бўлгани - нондир. Нон - ризқ-рўзимиз, уни авайлаш, увол қилмаслик ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Емоқ-ичмоқ шаклидаги неъматлар ичида фақатгина нон инсон меъдасига тегмайди. Уни ҳар қанча истеъмол қилманг, тўйимли бўлиш билан бирга танга ёқимли ҳузур бағишлайди.

Хўш, бизга берилган мана шундай бебаҳо неъматларни исроф қилмаслик учун нималарга эътибор беришимиз керак?

Энг аввало, ёш авлод онгида ана шу бебаҳо неъматга нисбатан меҳр, ҳурмат, қадрлаш туйғуларини янада кучайтиришимиз лозим. Шу ўринда бола тарбиясида оналар ўрни ниҳоятда катта эканлигини ҳисобга олсак, бу масалада уларга катта вазифа ва масъулият юкланади. Лекин баъзи бир лоқайд аёллар борки, улар ўз фарзандларига нонни эъзозлаш, уни исроф қилмаслик хусусида етарлича тарбия бермайдилар.

Қолаверса, бола тарбиясида наинки ота-она, балки етти маҳалла масъулдир. Шу нуқтаи назардан айтганда, ҳар бир фарзанднинг соғлом, зийрак, одоб-ахлоқли бўлиб улғайиши, шу билан бирга, турли неъматларни, хусусан, нонни эъзозлашга ўргатиш масаласига хушёр ва эътиборли бўлишимиз лозим. Болаларнинг ҳар қадамини назорат қилиб, яхши ва ёмонни уқтириш, тўқликка - шўҳлик қилаётганларида уларни тартибга чақириб қўйиш, нотўғри ҳаракатларидан қайтариб туриш барчанинг вазифасига киради.

Ҳаётда яхши оилалар кўп. Ана ўшандай тоза муҳитда ўсаётган болалар эса одобли бўлади. Айниқса, мактабда ўқувчилар орасида ўзларининг чиройли одоби билан улар ҳаммадан ажралиб ҳам туради. Масалан, ота-онаси берган пулга бирон нима олиб ейиш учун, албатта, мактаб ошхонасига кирадилар. Қўлларини ювадилар, шошилмасдан, озода ва покиза бўлиб тамадди қилиб оладилар. Яна баъзилари йўлда нон ушоғини кўриб қолгудай бўлса, уни дарров қўлига олиб "пуф-пуф"лаб, кўзларига суртиб, кейин четроққа олиб қўядилар.

Болалардаги бундай гўзал хулқ барчага бирдек ёқади ва албатта, бошқаларга намуна бўлиш билан бирга, қадр ҳам топа оладилар. Бунинг учун такрор айтиш жоиз, оилавий муҳит, оналарнинг болаларига тўғри тарбия бериши муҳим аҳамият касб этади.

Бола тарбиясида бефарқ бўлиш мумкин эмас. Жумладан, уларга ёшлигидан неъматлар ичида нон энг азиз экани ҳақида обдон тушунтирмоғимиз лозим. Оилавий муҳит фарзандларнинг одоби, дунёқараши шаклланишида муҳим роль ўйнар экан, демак, ҳар бир ота-она ўз фарзандларининг барча азиз неъматлар қатори ноннинг қадрига етиб улғайишига алоҳида эътибор қаратишлари зарур.

Дилмуроджон

РАҲМОНОВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди