Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№16, 18.04.2013

АНДИЖОНДА "КАМОЛОТ" ЁШЛАР БОҒИ ОЧИЛДИ

Андижон шаҳрида иш бошлаган "Камолот" ёшлар боғи" андижонликлар, айниқса, ёшларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқарадиган энг гавжум масканларидан бири бўлиб қолади.

Вилоят ҳокимлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, кенг жамоатчилик, ёшлар вакиллари ҳамда шаҳар меҳмонлари иштирок этган мазкур тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида гапирдилар.

Дарҳақиқат, Андижон шаҳридаги кўримсиз ҳолга келиб қолган 4,5 гектар ҳудуддаги боғ "Камолот"чи ёшлар ташаббуси билан ўзгача қиёфага эга бўлди. Бу ерда қисқа муддат ичида катта ҳажмдаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 22 та замонавий аттракцион ўрнатилди, 100 метрли фонтан қурилди. Умуман, мазкур боғда бир пайтнинг ўзида 2 минг нафардан зиёд аҳоли дам олиши мумкин.

Тадбирда вилоятдаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган расмлар кўргазмаси барчада катта таассурот қолдирди. Айниқса, боғ амфитеатрида республикамизнинг таниқли эстрада қўшиқчилари иштирокида бўлиб ўтган концерт тадбир иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

"Камолот" ёшлар боғи очилишида Андижон вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Абдураҳмонов иштирок этди.

С. ҚОСИМОВ,

жамоатчи мухбир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди