Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№16, 18.04.2013

"ҚИЗ БОЛАНИНГ КАСБИ - УНИНГ БАХТИ"

Андижон шаҳридаги Нодирабегим боғида шаҳар ҳокимлиги, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари битирувчилари иштирокида "Қиз боланинг касби - унинг бахти" мавзусида фестиваль бўлиб ўтди.

- Андижон шаҳридаги 49 та умумтаълим мактабини жорий йилда 6727 нафар ўқувчи тамомлайди, - дейди халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Андижон шаҳар бўлими мудири Фозилжон Сиддиқов. - Айни кунда уларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, ўзлари қизиққан соҳаларда ўқишни давом эттиришлари учун зарур барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Тадбирда қатнашган умумтаълим мактабларини битираётган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Фестиваль доирасида иншолар, расм чизиш танловлари, шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл меҳнати буюмлари, бадиий ижод намуналари кўргазмалари, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ташкил этилди.

Фестивал доирасида ўтказилган танловлар ғолиблари ҳамда фестивалда фаол қатнашган бир гуруҳ ўқувчиларга вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова эсдалик совғалар топширди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди