Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№16, 18.04.2013

"БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ - ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА"

З. М. Бобур номли вилоят ахборот-кутубхона марказида кутубхонанинг ҳуқуқий билимлар сектори ходимлари томонидан Андижон компьютер технология-лари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида бола ҳуқуқларини ўрганишга бағишланган "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Касб-ҳунар коллежининг энг билимли, зийрак ўқувчиларидан ташкил топган "Иқтидор" ва "Зукко" гуруҳлари қатнашчилари кутубхона ходимлари томонидан тайёрланган "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси", "Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенцияси", унинг моддалари, мазмун-моҳияти тўғрисидаги саволларига тўлақонли жавоб беришга интилдилар.

Беллашувда ўқувчилар томонидан вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ҳақидаги саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Беллашувда "Иқтидор" гуруҳи ғолиб деб топилди. Ғолиб ва иштирокчиларга кутубхона жамоаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Р. ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди