Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№16, 18.04.2013

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Мустақиллик шарофати билан бошқа қадриятларимиз сингари тилимизга унинг қадр-қимматини ошириш масалаларига катта эътибор кўрсатиламоқда. Бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилаётган бўлса-да, тилимиз софлигига эришдик, - деб айта олмаймиз. Узоққа бормай, кундалик мулоқотларга, сўзлаш тарзимизга четдан туриб, бир разм солинг. Гуруч орасида курмакдек, ёт сўзлар ҳар қадамда қулоққа чалиниб туради.

Шаҳар транспортида кетаётсам, ёнимдаги аёл шофёрга юзланиб:

- "Детский мир"нинг олдида тўхтаб қўйинг ("Болалар дунёси" дейиш ҳаёлида ҳам йўқ) деб қолди.

Бироз юргач, яна бир йўловчи "Горгаз"га қандай борилади, дея сўроққа тутди.

Кругни айланиб, нариги тарафга ўтасиз. Ўша остановкадан любой маршруткага ўтирсангиз, олиб бориб қўяди, - деди ҳайдовчи.

...Бозор айланганимизда ҳам олиб-сотар аёлнинг харидор чақириб, "зеленларга кеп қолинг" деган овозини эшитасиз. Ёхуд мева-чева харид қилганимизда "Халтангиз бўлмаса, целофан мешочкага солиб берайми? - дея сотувчи илтифот қилади.

Бундай ажабтовур ҳолатларни ҳар куни ҳар қадамда учратиш мумкин. Ўзбек тили давлат мақомига эга бўлганига йигирма йилдан ошган бўлса-да, тилимиз софлигини сақлаш, ўзга тиллардан кириб келган сўзларни истеъмолдан чиқариб ташлаш масаласига жиддий эътибор қаратмаяпмиз. Бу ҳолатлар тилимиз гўзаллигини, жозибасини тушириб юбормоқда. Шу боис тилимиз софлигини сақлаш ва унга эришиш ишига ҳар биримиз дадиллик билан киришишимиз, барчамиз бирдай қайғуришимиз керак.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

Андижон иқтисодиёт

коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди