Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№19, 09.05.2013

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Андижон давлат университети ҳамда "Психолог" жамоатчилик уюшмаси ҳамкорлигида "Жамиятда аёллардаги ассоциал ҳулқ кўринишларининг олдини олиш ва бартараф этишнинг ижтимоий психологик хусусиятлари" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Таълим муассасаларининг амалиётчи психологлари, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда иш олиб борувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этган мазкур анжуманда шахс руҳияти, шахслараро муносабатлар билан боғлиқ вазиятлар, хотин-қизлар ўртасида юзага келаётган айрим муаммоли ҳолатлар ва уларни бартараф этиш, ана шундай салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини ошиш билан боғлиқ масалалар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан мавзу доирасида маърузалар ўқилди, маърузалар юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.

Бугун дунёда юз бераётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар шахслараро муносабатларда ўзининг ижобий ва салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ушбу таъсир аёллар ўртасида хавотирланиш, маънавий чалғиш, ўзаро муносабатларда зиддиятларнинг кескинлашуви сингари қатор муаммоларни юзага келтирмоқда. Бу ўз навбатида ҳаётда психолог хизматига бўлган талабни кучайтирмоқда.

Шу боис, семинарда иштирокчиларга, айниқса, амалиётчи психологларга мавзу доирасидаги ишларни ташкил этиш, самарали фаолият олиб бориш бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.

Семинар ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова иштирок этди.

Н. ХУШВАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди