Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№19, 09.05.2013

"ХОТИРА АЗИЗДИР, ҚАДР - МУҚАДДАС"

Андижон тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 2-умумтаълим мактабида 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" олдидан "Хотира азиздир, қадр - муқаддас" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Бунда Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, марҳум Жалолиддин Турдиев ҳамда Азизахон Нурматова, Маҳфиратхон Қосимова каби қатор устозлар хотирланиб, уларнинг таълим соҳасида эришган ютуқлари, изланишлари ва меҳнат фаолияти ёдга олинди.

Хотира тадбири доирасида тумандаги умумтаълим мактаблари аёл ўқитувчилари ўртасида волейбол ҳамда ўқувчилар ўртасида футбол мусобақалари ўтказилди. Турнирнинг якуний натижаларига кўра, волейбол мусобақасида 18-умумтаълим мактабининг ўқитувчилари, футбол турнирида эса 24-умумтаълим мактабнинг ёш спортчилари ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолиб жамоаларга ташкилотларнинг фахрий ёрлиғ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

С. ҚОСИМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди