Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№19, 09.05.2013

ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗДИР

Мамлакатимизда Президентимизнинг Фармони билан 1999 йилдан буён "Хотира ва қадрлаш куни" кенг нишонланиб келинмоқда. Ушбу байрамда Ватан, равнақи йўлида шарафли меҳнат қилган, юрт тинчлиги ва озодлиги учун жонини фидо қилган марҳумлар хотираси ёдга олинади. Узоқ йиллар элга меҳнати сингган инсонлар қадрланиб, уларга эҳтиром кўрсатилади.

"Ўтмишга қараб иш кўриш хайрли" дейишади. Зеро, умри азиз инсонларни қадрлаш, эъзозлаш чексиз савобдир.

9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" арафасида ҚВП мудираси Ҳавасхон Баҳромова ҳамда бир гуруҳ фаоллар ҳамроҳлигида маҳалламизда истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ҳасанхон Сотволдиевни йўқлаб ҳузурига бордик.

Отахоннинг уйига кириб борганимизда ҳудуддаги 4-мактаб ўқувчиларига отахон уруш, урушдан кейинги тикланиш йилларидаги хотираларини сўзлаб бераётган экан. Биз ҳам суҳбатидан баҳраманд бўлдик. Отахон жанггоҳларда кўрсатган хизматлари учун "Жасорат" медали, урушдан кейин самарали меҳнатлари учун қатор орден ва медаллар билан тақдирланди.

Хасанхон ота ўзи туғилиб ўсган Хўжаобод туманидаги Дилкушодда ва қўшни қишлоқларда ўқувчиларга рус тили фанидан сабоқ берди.

Шу кунларда отахоннинг хонадонидан меҳмон аримайди. Ҳудуддаги кекса-ю ёш отахонни байрам билан муборакбод этишга ошиқади. Биз ҳам Ҳасанхон ота Сотволдиевни байрам билан қутлаб, отахонга соғлик-омонлик тилаймиз .

Мўътабархон АБИДОВА,

Хўжаобод тумани,

Дилкушод маҳалласи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди