Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№19, 09.05.2013

ОРАМИДАГИ АЁЛЛАР

САДОҚАТДА БЕТИМСОЛ АЁЛ

Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Марҳаматлик Ҳидоятхон опа Абдуллаева ҳам 1978 йили Андижон пахтачилик институтининг сиртқи бўлимини тугатмаёқ Жанубий Фарғона магистрал канали бошқармасининг Марҳамат бўлимида ишлай бошлади.

Ҳаракатчан, бир ишнинг бошини тутдими, охирига етмагунча қўймайдиган билимли, зеҳнли бу қиз жамоадошлари меҳрини қозонди. Диплом қўлига теккач эса қурилиш таъмирлаш мухандиси вазифасида қийналмай иш бошлади. Чунки ўтган олти йил опа учун амалиёт вазифасини ўтади. 42 йил шу соҳада ишлаб ҳурмат-эътибор топди.

Опани билганлар оиладаги ўрни, фарзандининг камолига қараб бир ҳавас қилсалар, ишга, ғайратига, одамларга бўлган самимий муомаласи-ю, жамиятда тутган ўрнига яна бир ҳавас қиладилар.

Бироқ улар ортидаги масъулият, меҳнат ва машаққатлар унинг ёлғиз ўзигагина аён. Муҳими, Ҳидоятхон опа ҳар иккисига ҳам меҳр бера олди, вақтнинг ҳар дақиқасини қадрига етди ва унинг ортидан ўзи ҳам қадр топа билди.

Турмуш ўртоғи Асадилло Каримов билан 25 йил бирга аҳилликда турмуш кечиришди. У киши ҳам туманнинг кўзга кўринган зиёли инсонларидан бири эди. Туйқус келган ўлим Ҳидоятхон опанинг турмуш ўртоғидан бевақт айирди. Мусибатли кунларнинг юки оғир бўларкан. Ҳидоятхон опа сабрдан тўн кийиб, турмуш ўртоғига бўлган садоқати билан йилларни ўтказди. Ёлғиз ўғли Хуршиджон ҳам олийгоҳни тугатиб, иши юзасидан хорижга ишга юборилди. Келини Наргизахон, уч нафар набираси оиланинг кемтик қалбига малҳам бўлди.

Ҳидоятхон опа учун иш жойи, жамоадошлари - иккинчи уйи, иккинчи оиласи бўлиб қолган. Опа шу ерда таскин топади. Шижоатни ҳам шу ердан олади.

- Ҳидоятхон опа билан 28 йилдан буён бирга ишлаб келамиз, - дейди Жанубий Фарғона магистрал канали бошқарма бошлиғининг ўринбосари Рустамжон Нурматов. - Опа шу жамоада 42 йил фаолият кўрсатган бўлса, 35 йилдан буён қурилиш таъмирлаш ишлари бўйича муҳандис бўлиб ишлаб келмоқда. Бу даврлар ичида ЖФМК ва паркидан 57 км. қисми бетон қоплама қилинди. Бунинг натижасида каналнинг фильтрацияси камайиб, ерларни заҳарланишнинг олди олинди. Сув танқислиги бўлмаслиги учун эса Оқбуйрасой ва Аравонсойлардан сув олувчи иншоотлар ва каналлар қурилди. Ҳар йили канални кузги-қишки таъмирлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Натижада истеъмолчиларга нормадаги сувни етказиб бериш осонлашади. Бу ишларни амалга оширишда ва бажарилишида опанинг ўзига хос ҳиссаси бор.

Ҳидоятхон опа ўз ишига масъулиятли, шогирдларига талабчан ва меҳрибон. Уларга ўз ишини эринмай ўргатишдан толмайди. Ортидан муносиб издошлар қолдиришга ҳаракат қилади.

Шу билан бирга жамоат ишларида ҳам фаол, айниқса, касаба уюшма қўмитаси раиси сифатидаги фаолияти эътиборга молик.

Опа қилган меҳнатлари эвазига давлатимиз томонидан 1999 йили "Сув хўжалиги аълочиси" нишони билан тақдирланган.

- Касбнинг катта-кичиги йўқ. Ҳаммаси инсон учун асқотади, - дейди Ҳидоятхон опа. - Бу жамоада ишлайдиган аёллар, шогирд қизлар барчаси - меҳнаткаш, уйини тиндириб, бола-чақасидан ортиниб ишлаётган заҳматкаш, ўзбек аёлларининг фидойи вакилаларидир.

Ҳа, дарахт бир жойда кўкаради, мева беради, илдизлари тупроққа мустаҳкам ўрнашади. Ана шу ҳикматни ўз меҳнати ҳузурини кўриб суюнган Ҳидоятхон опа Абдуллаева тақдирида кўрдим. Аёллик давлатининг улуғлигини ҳис қилдим.

Мастурахон

НАСРИДДИНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди