Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№19, 09.05.2013

РИВОЯТ

ФАРЗАНД МЕҲРИ

Бир замонлар ўғри, хиёнаткор кимсалар шафқатсиз жазога тортиларди, қўллари кесиларди.

Ўғирлик билан айбланган бир кишини шаҳар ҳокими ҳузурига олиб келдилар. Ҳоким унинг қўлларини кесишга амр этди. Жазо майдонида жаллод буйруқни бажаришга ҳозирланди. Шу вақт ҳоким қошида бир қиз тиз чўкиб зор-зор йиғлади:

- Ҳоким жаноблари! Биламан қонун олдида ҳамма тенг. Ўғирлик учун жазолашга ҳақлисиз. Аммо отам бизнинг ягона боқувчимиз. Мендан кичик тўрт укам ва тўшакка михланган касалманд онам бор. Агар отам қўлларидан айрилса, бизга ким қарайди, ким боқади бизларни? Ўтинаман, шафқат қилинг, отамнинг қўллари ўрнига менинг қўлларимни кестиринг...

Ҳоким илтижо тўла сўзларда ота-онага бўлган чексиз муҳаббатни ҳис этди. Ҳайратда қолса-да, қизни синамоқ учун, "қарорингни яна бир ўйлаб кўр", - дея бир кун муҳлат берди. Жазо қолдирилди.

Эрталаб жазо майдонида ҳамма ҳозир бўлди. Қиз отасини кўрган, падарини юпатмоқ истади:

- Отажон, сира қўрқманг. Мен ҳокимдан қўлларингиз ўрнига ўз қўлларимни кестиришини сўрадим. У рози бўлди. Ҳозир сиз жазодан озод бўласиз...

Нозик қўллар жаллод кундасига қўйилди. Шу вақт ҳокимнинг буйруғига кўра, ота озод этилиб, қиз ҳоким ҳузурига келтирилди. Жазо майдонини сукунат эгаллади. Бу кучли меҳр барчани бирдек лол этганди. Ҳоким эса қизнинг пешонасини силаб, эркалаб, кўп илтифотлар кўрсатди. Унинг меҳрибонлигига тасаннолар айтди. Ота-боланинг уйига кетишларига рухсат берди.

Ҳоким жазо майдонига ўша куниёқ улкан мармар тош ўрнаттирди. Унга қуйидаги сатрларни битишга амр этди:

Ҳар одамнинг бўлса фарзанди,

Шу қиздек меҳрибон.

Бахту иқбол, у одамнинг,

Ёри бўлгай бегумон.

Ҳайдарали МАМИТАЛИЕВ,

меҳнат фахрийси.

Шаҳрихон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди