№20, 16.05.2013 "БАХТЛИ ОИЛА САРИ"
Андижон давлат университетида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят филиали ҳамда вилоятдаги олий ўқув юртлари ҳамкорлигида "Бахтли оила сари" кўрик-танлови бўлиб ўтди.
"Обод турмуш йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса, ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билимларини бойитиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва репродуктив маданиятни шакллантириш, мазкур йўналишдаги тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур танлов дастлаб олий ўқув юртларида факультетлараро, сўнг олийгоҳлар ўртасида ташкил этилди.
Танловнинг якуний босқичида Андижон давлат университетининг "Нафосат", Андижон давлат тиббиёт институтининг "Авиценна", Машинасозлик институтининг "Нурли келажак", қишлоқ хўжалиги институтининг "Мустаҳкам оила" жамоалари танловнинг танишув, савол-жавоб, сардорлар баҳси, "Муаммо ва ечим" мавзусидаги саҳна кўриниши шартлари бўйича ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Қизиқарли тарзда ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, Андижон давлат тиббиёт институтининг "Авиценна" жа-моаси барча шартлар бўйича энг юқори балл жамғариб, ғолиб деб топилди.
Якунда ғолиб ва иштирокчи жамоалар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
С. ҚОСИМОВ.
|