№20, 16.05.2013 ЎЗ КАСБИНИНГ ФИДОЙИСИ
Андижон индустриал-педагогика коллежида физика фани ўқитувчиси Моҳидилхон Собированинг вилоят миқёсида ўтказилган конференция кўринишидаги очиқ дарси барчани диққат эътиборига тушди.
Ушбу конференцияда коллежнинг 1-босқич талабалари фаол қатнашиб, физика фанидан олган назарий билимларини амалда кўрсатдилар. Конференцияга ташриф буюрган ўқитувчилари ўз касбининг фидойиси бўлган М. Собирова ва унинг изланувчан ўқувчилари ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар.
Келажакда бу ўқувчилар орасидан физика фанининг етук мутахассислари етишиб чиқишига ва мустақил Ўзбекистоннинг янада тараққий этишига ўз ҳиссаларини қўшишига ишонч билдирдилар.
М. ИБРАГИМОВА,
мазкур коллеж ўқитувчиси.
|