Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№20, 16.05.2013

ҚАЙНОНА-КЕЛИН МУНОСАБАТЛАРИ

ОИЛА ТОТУВЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ МУҲИМ ОМИЛДИР.

Жорий - "Обод турмуш йили"да вилоятимизнинг барча туманлари қатори Булоқбоши туманида ҳам хотин-қизлар фаоллигини ошириш, опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини, маънавиятини юксалтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, жамиятнинг бош бўғини бўлган - оила мустаҳкамлигини таъминлаш, қадим анъана ва миллий қадриятларимизни улуғлашга қаратилган бир қатор маънавий-марифий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги эътиборга лойиқдир.

Жумладан, туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Найман қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Сарвонтепа маҳалласида ўтказилган "Қайнонам онам менинг, келиним болам менинг" деб номланган тадбир ана шулардан бири бўлди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб маҳалла ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш, томорқадан унумли фойдаланиш, шунингдек, ҳудудда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган хонадонларда бўлишиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, Сарвонтепа кўчасида яшовчи Бусорахон Сиддиқованинг хонадонида ташкил этилган тикувчилик цехи барчада катта таассурот қолдирди. Замонавий тикув дастгоҳлари билан жиҳозланган мазкур цехда 6 хил турдаги трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, нафақат туман, балки Андижон ва Наманган шаҳарлари бозорларида сотилмоқда. Айни кунда бу ерда 4 нафар қиз доимий иш ўрнига эга бўлган.

- Булоқбоши агросаноат касб-ҳунар коллежининг бир гуруҳ ўқувчиларининг ушбу цехда амалиёт ўташлари йўлга қўйилган, - дейди тадбиркор Бусорахон Сиддиқова. - Келгусидаги режаларимиз улкан. Мақсадимиз, цехни янада кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш.

Шундан сўнг тадбир маҳалла фаоллари, намунали хонадонлар соҳибалари, фахрий онахонлар ҳамда кўпларга ибрат бўлиб яшаётган Тожихон Аюббоева, Гулбаҳор Тўланова, Олтиной Ўрмонова, Ҳавохон Тўраева, Дилдора Турғунова сингари қайнона-келинлар иштирокида "Ал-азиз" дам олиш масканида давом эттирилди. Тадбир очилишида сўз олганлар юртимизда маҳалла нуфузини ошириш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида гапирдилар.

- Бу каби тадбирлар шубҳасиз, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигини, оилалар тотувлигини мустаҳкамлайди, - дейди туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Иродахон Сотволдиева. - Айниқса, барча ҳавас қилиб қараётган қайнона-келинлар ўртасидаги самимий муносабатлар, ёшлар учун катта тарбиявий аҳамият касб этади. Оилаларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида маҳаллада олиб борилаётган ишларга фақат ҳавас қилиш мумкин.

Дарҳақиқат, 685 та хонадонда 3800 нафардан зиёд аҳоли яшаётган маҳаллада ибратли ишлар талайгина. Хусусан, Исломбек Тўйчиев раҳбарлигида "Туйчи ота" хусусий фирмаси қошида Малоҳатхон Хўжаева раҳбарлигида ташкил этилган чевархонада кўплаб маҳалла ёшлари устоз-шогирд анъанаси асосида ҳунар ўрганмоқда.

- Айниқса, Санобархон ая Тўраева, Бусорахон ая Обабакирова, Режабхон ая Мансурова, Исомиддин ака Умаров, Ўрмон ака Юсупов, Абдухалил ака Сарболаев сингари фаолларимиз бизга ҳар ишда маслаҳатчи, кўмакдош,- дейди Сарвонтепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қўчқорбой Тугалов. - Умуман, маҳалла тинчлигини, бу ердаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида фаоллар, йиғинимиз қошида фаолият кўрсатаётган турли комиссиялар раислари, отинойи ва кўчабошиларимиз билан ҳамжиҳатликда иш юритамиз. Шу боис, ҳам маҳалламизда барча йўналишларда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Тадбирда қайнона-келинларнинг ўзига хос чиқишлари, хонанда Мафтуна Ғаниеванинг дилтортар қўшиқлари, маҳалла ҳудудидаги 22-умумтаълим, 12-сонли мактабгача таълим муассасалари ўқувчи ва тарбияланувчилари томонидан ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар, айниқса, маҳалла раисининг диний маърифат, маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Роҳилахон Ўрмонова томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Мазкур тадбирни ўтказишда Сарвонтепа маҳалласи ҳудудидаги сўндирилган бўр ишлаб чиқариш корхонаси маъмурияти, тадбиркорлар Иброҳимжон Пиратов, Сардорбек Берков, Аҳрорбек Хўжааҳмедовларнинг кўмаги катта бўлди. Умуман, тадбир маҳалла аҳлига кўтаринки кайфият улашди, қалбларида тинч ва тўкин ҳаётимизга бўлган шукроналик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди