Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№20, 16.05.2013

ЯХШИЛАРНИ ЁД ЭТАМИЗ

Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказида "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан "Олтин мерос" хайрия жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлимлари ҳамда ҳарбий қисм билан ҳамкорликда "Яхшиларни ёд этамиз" мавзусида ёднома кечаси ўтказилди. Ёднома Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшаган, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, марҳум Раҳматилла Маматов, турли даврларда юртимиз равнақига муносиб ҳиссасини қўшган Турдиали Ҳасанов, Мамажон Ҳамроев ҳамда Турсуной Исақоваларнинг ёрқин хотираларига бағишланди.

Тадбирни Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбар ўринбосари М. Сатторова очиб, бугун юртимизда бу ёруғ оламдан ўтган улуғ инсонларни юртбошимизнинг ташаббуси билан умумхалқ байрами деб белгиланган 9 май "Хотира ва Қадрлаш куни"да ёдга олиниши инсонийликнинг юксак кўринишларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда ёдга олинаётган марҳум инсонларнинг яқинлари, фарзандлари иштирок этиб, кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

Тадбирни АКМ директори Г.Исмоилова якунлаб, байрам-олди тадбирда қатнашган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди, ёдномада номлари ёдга олинган инсонларнинг ҳаёти ва босиб ўтган шарафли йўлларини акс эттирган адабиётлар ва вақтли матбуот нашрлари марказ фондида сақлаб келинаётганлигини таъкидлади.

АКМ ходимлари томонидан тадбирга бағишланиб ташкил этилган "Улар хотираси қалбимизда" мавзусидаги адабиётлар кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Д. КАРИМОВА,

Бобур номидаги

Андижон вилоят АКМ ИУБ етакчи кутубхоначиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди