Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№20, 16.05.2013

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

КИЧИК КЎНГИЛ ТАШВИШЛАРИ

Ишхонамдаги кўнгилсизликлар ёдимга тушиб, эрталаб ишга базўр отландим.

Бекатдан автобусга ўтирдим. Кейинги бекатга автобус тўхтаб, яна йўловчиларни олди. Шунда бир аёл олти яшар чамасидаги ўғли билан келиб, ёнимдаги ўриндиққа жойлашди. Бола ўтирган жойидан менга кўз қирини ташлади. Мен пул олиш учун сумкамни титкиладим. Болакай энди менга эмас, сумкага узоқ тикилди. Бироз вақт ўтгач, онасига юзланди:

- Ая-я, дадам келса сизга ҳам шунақа чиройли сумка олиб беради-а? - деди.

Онаси бефарқ эди. Саволи жавобсиз қолган кичкинтой кафтлари билан онасининг юзини ўзига қаратди:

- Дадам келса, мени машинада айлантирадими? Боғчамдан ўзи олиб келадими? Дадамни ўртоқларимга кўрсатаман...

Онанинг жаҳли чиқиб, боласини қаттиқ турткиларкан: " - Жим кетасанми?" - деди.

Кутилмаган танбеҳдан болакай ҳижолатомуз қиёфада атрофга аланг-жаланг қараб қўйди. Унинг ўксик нигоҳлари юрагимни ўртаб юборди.

Улар манзилига етиб келишди шекилли, тушишга ҳаракат қилишди. Кичкинтой эса автобус ойнасидан ташқарига қаради-ю, ҳархаша қила бошлади:

- Яна ишхонангизгами, бормайман! Йўқ, бормайман! Мени боғчамга олиб бориб қўйинг!

Аёл эса боласини судраганча автобусдан туширди.

Шу пайт уни тўхтатиб, икки оғиз гап айтгим келди-ю, ўйланиб қолдим: "жажжигина жигарпорасининг ширин орзуларига хайрихоҳ бўлолмаган бундай онага мендай бир бегонанинг гапи кор қилармиди?"

Фарзандининг саволларига тўғри жавоб бериш ўрнига, кўча иши-ю, рўзғор ташвиши билан андармон бўлган онаизор лоқайдлиги, беписандлиги билан бола кўнглини оғритганини билармикин?

...Она-бола муносабатларини кўриб, мендаги дилхираликлар олти ёшли мурғак бола ташвишлари олдида ҳеч нарса эмаслигига иқрор бўлдим.

Малика ХОЛБЕКОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди