Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№20, 16.05.2013

МУТАХАССИС ФИКРИ

СУВ - ҲАЁТ МАНБАИ

Инсон ҳаётида сувнинг ўрни жуда муҳимдир. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир кунда бир киши учун 250-400 литр сув зарур бўлади. Аммо бугун республикамиз аҳолиси жон бошига бир кунда 460-800 литр сув сарфлайди.

Айни пайтда сайёрамиздаги 2,5 миллиард киши тоза ичимлик сувига муҳтожликда яшамокда. Ҳар йили 3 миллион инсон сувликсизликдан, 6000 нафар бола эса ифлос сувни истеъмол қилаётгани сабабли вафот этмоқда. Дунё аҳолисининг 25 фоизи сув йўқ жойларда яшайди.

Таъкидлаш жоизки, кимёвий таркиби жуда бой бўлганлиги, таркибида тириклик берувчи элементлар бисёрлиги туфайли ҳам сув нафақат табиатда, балки инсон организми учун ҳам жуда муҳимдир. Сув етишмаслиги киши организмига салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, ҳар литр ичимлик сувда 1,5 мг.дан зиёд фтор мавжуд бўлса, сув миқдорининг 0,5 мг. дан камайиши тиш ва суяклар кариеси (тиш чириш)га олиб келади.

Помидор, бодринг таркибининг 95 фоизи, гўшт таркибининг 50 фоизи, сут таркибининг 87-89 фоизи сувдан ташкил топади. Тирик организм танасидаги сув миқдори 70-72 фоиздан иборат бўлади. Қон таркибининг 92 фоизи, мушакларда 70 фоиз, суяк тўқималарида 20 фоизга яқин сув мавжуд бўлиб, биологик жараёнларнинг мўътадиллигини таъминлайди.

Одам организмидаги сувнинг 6-8 фоизи йўқолса, тана ҳарорати ошиб, тери қизийди, бош оғрийди, юрак уриши тезлашади, нафас олиши ёмонлашади, боши айланиб, ҳолсизланади, ҳатто киши ўлиши ҳам мумкин.

Сув тана ҳароратини бир меъёрда ушлаб туради, овқат ҳазм қилиш жараёнида қатнашади. У қондаги босимнинг давомийлигини таъминлайди, организмда қон айланиш фаолиятини изга солади.

Моддалар алмашинуви натижасида хужайра ва тўқималарда ҳосил бўладиган заҳарли чиқиндиларни хайдаш, керакли озуқа моддаларни етказиб беришда сув фаол иштирок этади.

Одам овқатсиз 50 кун, сувсиз атига 5 кун яшай олиши мумкин.

Мутахассисларнинг таҳминига кўра, ярим асрдан сўнг ичимлик суви етмай қолиши сайёрамиз миқиёсидаги кўплаб муаммо ва зиддиятларни юзага келтиради.

БМТнинг ҳисоб-китобига қараганда, 2030 йилга бориб дунё бўйича ичимлик сувига бўлган талаб ҳозиргига нисбатан бир неча юз баробарга ошади. Вазият эса шундайки, сув ҳавзаларининг ифлосланиши, атроф-муҳитнинг умумий экологияси бузилиши, айниқса, ўрмонларнинг беҳад миқдорда кўп кесилиши ичиш учун яроқли сув манбааларининг қисқариб кетишига олиб келади. Ҳозирнинг ўзида 2 миллиард нафарга яқин киши тоза ичимлик суви етишмайдиган ҳудуджларда яшамоқда.

Ичимлик суви таъминоти муаммосини ҳал қилиш учун айрим мамлакатлар шимолий кутбдаги музтоғлар (айсберглар)дан фойдаланмоқда. Бундай имкониятдан фақат денгиз йўлига эга мамлакатлар фойдаланиш мумкин. Денгиз сувини ичимлик сувига айлантириш ҳам мумкин. Фақат бу усул анча қимматга тушади. Иқлимнинг исиб бориши музликларнинг эриб кетаётганлиги ҳам кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради. Музликлар нафақат Арктика ёки Антарктидада, балки чўққиларида ҳам камайиб бормоқда.

Ичимлик суви муаммосидан ташқари, об-ҳавонинг исиб бориши натижасида дунё океани сатҳи кўтарилиб бормоқда. Натижада кўплаб шаҳарлар, шунингдек, фойдаланиладиган қишлоқ хўжалик ерлари сув остида қолиб кетиши мумкин. Бу жараёнлар албатта, инсоният олдига яна бир қатор муаммоларни қўяди. Ана шу муаммоларни ижобий ҳал этиш, хусусан, сувдан оқилона фойдаланиш, табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш учун зарур чора-тадбирлар кўрилиши зарур.

Жумладан, бугун ҳар биримиз хонадонимизда, маҳалламизда, иш жойиммизда сувдан оқилона файдаланишга жиддий эътибор қаратайлик.

Абдураззоқ

НАЗАРБОЕВ,

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят кенгаши раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди