Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№20, 16.05.2013

РИВОЯТ

ТУТНИНГ ҲОСИЯТИ

Болалигимда бир ривоят эшитгандим. Қадим замонда бир тақводор киши аёли билан узоқ йиллар ҳамжиҳат яшабдилар. Аллоҳдан лоақал биргина фарзанд беришини сўраб, умидвор бўлибди. Бормаган жойи, кўрсатмаган табиби қолмабди, аммо фарзандли бўлмабди. Шунда у бир донишманд ҳузурига бориб, фар- зандсизлик доғига малҳам сўрабди. Кекса донишманд бу кишига юз туп тут дарахти экиб, парвариш қилишни маслаҳат берибди.

Бефарзанд киши кеча-ю кундуз тиним билмай тут кўчатлари экиб, уларни парвариш қила бошлабди. Кўчатларни шундай меҳр бериб ўстирибдики, ниҳоллар бўй чўзиб, кўм-кўк тутзорга айланибди. "Бир йил тут эккан киши - юз йил гавҳар теради", деганлари рост экан. Тутлар гуркираб ўсиб, чунон мевага кирибдики, ҳамма бу мевалардан баҳраманд бўлиб, эккан, парваришлаган кишига раҳматлар айтибди.

Шифобахш ва дармондориларга бой тут меваларини еган бемор кишилар хасталикдан халос бўлиб, миришкор деҳқон ҳаққига дуо қилибдилар.

Дуолар ижобат бўлиб, ушбу оила фарзандли бўлибди.

Тутнинг меваси шифобахш, кўплаб хасталикларга даво бўлиш билан бирга, тўкинлик келтирувчи, эзгу ниятларни ижобат қилувчи мўъжизавий хосиятларга эга дарахт эканлиги ҳақида бу каби ривоятлар талайгина.

Тайёрловчи:

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди