№20, 16.05.2013 ВИТАМИНЛАРГА БОЙ САЛАТ
Керакли масаллиқлар: Икки дона пишган картошка, 100 гр. бринза ва қаттиқ пишлоқ, 1 дона қизил булғор қалампири, 3 ош қошиқ кунгабоқар мойи, ярим боғ петрушка, туз, бир боғлам салат барги.
Тайёрланиши: Барча масаллиқларни ўртача катталикдаги тўтбурчак шаклида, кўкатни эса майда қилиб тўғрайсиз. Масаллиққа туз ва кунгабоқар мойини қўшиб, яхшилаб аралаштирасиз.
Салат барги билан безатилган ликопга салатни жойлаштириб, дастурхонга тортасиз.
"Нилуфар элит" ўқув маркази пазандалик курси ўқитувчиси Муҳайёхон АБДУРАСУЛОВА тайёрлади.
|