Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№20, 16.05.2013

ИНСОН АЗИЗ

Инсон хотираси, қадр-қиммати ҳамиша азиз. Юртимизда ҳар йили нишонланиб келинаётган 9 май - "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан жойларда бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча Андижон шаҳридаги "Шифокор" МФЙ ҳудудида тадбиркор Шуҳратбек Қўзибоев хомийлигида ёши улуғ отахон ва онахонларимизга байрам дастурхони ёзилди. Ўтганлар руҳи ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Пурсиймо кексалар бир қатор хайрли ишларни олиб бораётган тадбиркорга ўз миннатдорчилигини билдириб, дуо қилдилар. Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Йўлдошхон ота Мансуров сўзга чиқиб, юрт тинчлиги энг олий неъмат эканлигини таъкидлади ва юртимизда тинчлик, осойишталикни сақлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасидаги ишларга юксак баҳо берди.

Тадбир давомида онахону отахонларимизга байрам совғалари улашилди. Шунингдек, шу куни "Шифокор" МФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ ёрдамга муҳтож, меҳрга ташна беморлар холидан хабар олинди. Зеро, хайрли ишни ҳар ким, ҳар куни қилмоғи зарур.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди