№22, 29.05.2013 янги ЦЕХ ИШГА ТУШДИ
Жалақудуқ туманида тадбиркор Хабибулло Мўминов томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган "Миробод Умиди" хусусий корхонаси ишга туширилди. Натижада қишлоқ ёшларидан уч нафари доимий иш ўрнига эга бўлдилар.
Айни вақтда бу ерда бир неча турдаги сифатли қурилиш-пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, харидорларга етказиб берилмоқда. қурилиш-пардозлаш маҳсулотларини шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги, олисдан олиб келиш билан боғлиқ ҳаражатларни қисқартириш имконини бермоқда.
Тадбиркор юртимиз ободончилигига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
У. МАМАРАСУЛОВ.
|