Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№22, 29.05.2013

2013 йил - Обод турмуш йили

САДОҚАТ ҚўРҒОНИ

Жамиятнинг бир бўлаги бўлган оилани асраш, авайлаш ҳар биримизнинг инсонийлик ва фуқаролик бурчимиздир. Таъбир жоиз бўлса, бу муқаддас даргоҳ икки қалбнинг бир-бирига бўлган ишончи ва садоқати пойдеворига қурилган қўрғондир. Уни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш аввало, эр-хотиннинг зиммасига катта масъулият юклайди.

Юртбошимиз томонидан 2013 йилнинг "Обод турмуш йили"деб эълон қилиниши ўз навбатида ФҳДЁ ходимлари зиммасига ҳам янада катта масъулият юклади. Чунки умид билан келган жуфтликларни рўйхатдан ўтказар эканмиз, бахт остонасига қадам қўяётган ёшларнинг оила қуришга ҳар жиҳатдан тайёрлигини аниқлаш, тегишли қонун-қоидаларни тушунтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз. Ниятимиз битта, у ҳам бўлса уларни бахтли кўриш.

Таъкидлаш жоизки, ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, шунингдек, "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги Низом йигит-қизларнинг оила ва турмушга нисбатан масъулияти ва жавобгарлигини янада кучайтирмоқда. Мазкур ҳужжатлар ёш келин-куёвларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, тиббий билимларини ошириш, соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш, қисқасини айтганда, уларни оилавий ҳаётга тайёрлашда муҳим ўрин тутади.

Конституциямизнинг 63- моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги айтилган. 64-моддада эса "Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқишга ва тарбиялашга мажбурдирлар", деб ота-онанинг мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Демак, мамлакатимизда ота-она ўзлари дунёга келтирган фарзанд вояга етгунича унинг қорни тўқ, усти бут бўлиши, таълим-тарбияси учун жавобгардир. Бу эса фарзандлар келажаги тимсолида мамлакат истиқболи учун қайғуришдир. Дунёдаги биронта мамлакат конституциясида ота-она олдидаги бурч бунчалик аниқ кўрсатиб ўтилмаган.

Президентимиз ўзининг қатор маърузаларида ёш оилаларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишига нафақат ота-оналарнинг ўрни, балки маҳалланинг беқиёс ҳиссаси борлиги ҳақида кўп бора таъкидлаб ўтган. Дарҳақиқат, ёш оилани ҳаётнинг турли тўфонларидан асраш, унинг мустаҳкам оёққа туриб олиши учун елкадош бўлиш, бу борада зарур кўмак, маслаҳат кўрсатишда маҳалланинг роли ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

Истиқлол туфайли қайта тикланган қадриятларимиз, маънавий меросимиз, динимиз, эътиқодимиз - буларнинг барчаси соғлом авлодни камол топтириш, оилаларнинг иқтисодий, ижтимоий аҳволини яхшилашга қаратилган. Зеро, оила фаровонлиги халқ фаровонлигининг ажралмас бўғинидир.

Муборакхон САИДОВА,

Асака туман 1-сон ФҳДЁ бўлими мудираси.

қадриятларимиз


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди