№22, 29.05.2013 муносабат
Оила муносабатлари такомиллашувининг ҲуҚуҚий асослари
Жорий йилнинг 30 апрелида қабул қилинган "ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунига асосан ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодекси ҳамда Оила кодексига оила институтини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Улар юртимизда болалар ва фарзандликка олувчиларнинг ҳуқуқлари суд томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаши, фарзандликка олишнинг сир сақланиши кафолати ва ижтимоий муҳофаза тамойилининг мустаҳкамланишига хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.
Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда болаларни фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг суд тартибини ўрнатиш белгиланган. Бу миллий қонунчиликда янги ҳуқуқий институтнинг жорий қилинаётганлиги билан янада аҳамиятлидир.
Маълумки, мамлакатимизда ҳар бир қонун миллий ва халқаро стандартларга мос ва халқимиз манфаатларини ўзида мужассам этадиган мукаммал бўлиши асосий омиллардан ҳисобланади. Шу боис ушбу масалага оид халқаро тажриба шуни кўрсатадики, кўпгина давлатларда фарзандликка олиш фақат суд тартибида амалга оширилади.
Хусусан, АқШда фарзандликка олиш тўғрисидаги қарор судлар томонидан қабул қилинади. Тегишли ўрганишлардан кейин фарзандликка олиш бўйича давлат агентлиги судга хабарнома беради.
Германияда фарзандликка олиш тўғрисидаги қарор васийлик бўйича махсус судлар томонидан қабул қилинади. ҳужжатлар фарзандликка олиш бўйича агентликлар томонидан тайёрланади.
Англияда фарзандликка олиш тўғрисидаги қарор графликлар судлари, яъни қуйи инс-танция судлари томонидан қабул қилинади ва ҳужжатлар фарзандликка олиш бўйича агентликлар томонидан тайёрланади.
Кўпгина МДҳ давлатларида жумладан, Россия Федерацияси, Украина, Озарбайжон, Белорусь ва бошқа давлатларда ҳам мазкур масалани суд томонидан кўриб чиқилиши йўлга қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек, судларда ишлар ҳар томонлама кўриб чиқилиши ва бундай масалаларни ҳал этиш учун юридик билимларнинг мавжуд бўлиши муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда фарзандликка олиш бўйича ишларни кўриб чиқиш ваколатлари судларга берилганлигимазкур қонун ҳужжатларининг асосий мақсадини ташкил этади.
Дарҳақиқат, белгиланган меъёрлар болалар ва фар- зандликка олувчиларнинг ҳуқуқларини суд томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга, фарзандликка олишнинг сир сақланишига риоя этилишига ва қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Шунингдек, қонун ҳужжатларида болалар тарбия муассасасига жойлаштирилган боланинг ота-онасидан суд томонидан ундирилган алимент мазкур боланинг номига очилган банк ҳисоб варағида жамланиши ва унга вояга етганда тўланиш тартиби белгиланган. Бу билан болалар тарбия муассасасини тамомлаган, вояга етган битирувчи ўзининг янги ҳаётини бошлаши учун маълум миқдордаги шахсий маблағларга эга бўлишининг кафолатланиши боланинг комил инсон бўлиб улғайишига, жамиятда ўз ўрнини топишига замин яратади.
ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ва ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига киритилган юқоридаги ўзгартириш ва қўшимчалар миллий анъаналар ва замон талабларини ҳисобга олган ҳолда оила институтини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлашга ҳизмат қилувчи ҳуқуқий ҳужжат вазифасини ўтайди.
ҳафизахон Каримова,
ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
қонунчилик палатаси депутати.
|