Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№22, 29.05.2013

ОҒриҚ нуҚталар

"ОДАМЛАР ГАПИРИШАДИ..."

Юзлари сўлғин, рангги заъфарон, кўнгли кўлмакдаги лойқа сувидай чайқалаётган дугонам қўлида норасида боласи билан бир аҳволда ҳовлимизга кириб келди.

- Эҳ, ўртоқжон, сен сўрама, мен айтмай... Онам қазо қилди - қанотларим синди. Ғамхўрим ўзини ўйламай доим ўғлимга, қизимга, келинга, неварага, деб ўз соғлиғига куймаган, бировлар учун фидойи бўлган онам энди йўқ... - деди-ю, ўзини бағримга ташлаб, юм-юм йиғлади.

Уни қучоқлаб, юпатган бўлдим. Аммо дарди бўғзида сўзга, нидога айланмоқда эди.

- Биз онамизга нима қилиб беролдик? Дардига малҳам бўлолмадик. ҳаммамиз учун куйиб-пишиб меҳнат қилиб, чарчоқ нималигини билмаган меҳнаткашим бизни ташлаб кетди.

Онамдан кейин турмуш ўртоғим ҳам навқирон 50 ёшида, бир кунда юрак ҳуружи тутиб, оламдан кўз юмди. қайнота-қайнонам фарзанд доғида куйиб кетишяпти. Иложимиз қанча. Йиғлаб-йиғлаб маросимларини ўтказдик. Маъракаси, пайшанбаси, қирқи, эллик иккиси... ўлимнинг "соч-воғи" кўп бўларкан. Топганимизни келди-кетдига ишлатиб ўтирибмиз-да. Шунга сал узилиш бўлиб, болаларимга, ўзимга қарашга қийналиб қолдик. Бу кунлар ҳам ўтар, кетар...

Дугонам ўзига тасалли бериб, кўрган шу кунига ҳам шукр қилиб яшаётгани, боғчада, мактабда ўқиётган болалари билан қийналса ҳам турмуш машаққатларига чидаётгани ҳақида куюниб гапирди.

Унинг сўзларидан дафн ва бошқа маросимларимизнинг сарфи ҳаддан ортиб кетаётганини англадим. Шу ўринда айрим мулоҳазаларни айтиб ўтиш жоиз. ҳақиқатдан ҳам бугун дафн билан боғлиқ ҳаражатлар анча-мунча одамни қийнаб қўймоқда. Умуман, ҳожати йўқ айрим маросим ва одатларга барҳам бериш керак. Минг афсуски, улар на урф-одатларимизга, на диний аҳкомларимизга мос тушади. Шундай бўлса-да, бу каби ҳолатлар бартараф этилиш ўрнига, ортиб бораётганлиги ачинарлидир. Таасуфки, маҳалла фаоллари, катталари, отинойилар, имомлар уларга барҳам бериш вақти келганини наҳотки билишмаётган бўлса?

Азадор оила аъзоларининг уйига ҳамдардлик билдириш учун бориб, вафот этгувчининг маъракаси ва бошқа маросимларида еб-ичиб, у ерда бўлар-бўлмас гап-сўзларни айтишиб, қолаверса, эҳсон сўнггида дастурхондаги борки нарсаларни бўлишиб қайтиши ҳеч ақлга сиғмайдиган ҳол. Маросимни ўтказишга анча-мунча маблағ, "учи"га қўй ол, дастурхонни чиройли безат, қолмишига қариндошлар уни қил, буни қил дейишиб, қарзга ботишлар... Аччиқ бўлса-да, буларнинг ҳаммаси бор ҳақиқат!

Афсуски, буларнинг барчасига ўзимиз, фақат ўзимиз айбдормиз. "қилмасам, одамлар гапиришади, обрўйимга путур етади", деб тириклигида холидан, еб-ичишидан хабар олмаган яқинларимизни, бу дунёдан ўтиб кетганидан кейин ошириб-тошириб эҳсонларини ўтказишимиз қайси меъёрларга тўғри келади? Виждонимиз бунга қандай йўл қўяди. Наҳотки, одамлар кўрсин қабилида қилиш учун шунчалик тубан кетсак, имонимиз қаерда қолади. қани энди бирор мард имом, маҳалла каттаси чиқиб, бундай қилмайсан деб қатъий талаб қўйса, ёхуд еб-ичиб, дастурхонда қолган ноз-неъматларни тугиб кетишга барҳам берса, нур устига нур бўларди.

Обод турмуш йилида маърака-маросимларимизни ҳам изга тушириш борасида амалий ишлар қилинишига умид қиламиз. Шундагина ортиқча сарф-ҳаражатларга ўрин қолмайди.

МУХЛИСА,

Жалақудуқ тумани.

* * *

ТАҳририятдан: Азиз газетхон! Мавзу юзасидан сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизни билишни истар эдик. Бу борада қандай йўл тутишимиз мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайсиз. Демак, сизнинг мактубингизни кутиб қоламиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди