Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№22, 29.05.2013

Қатра

ўЗБЕК АЁЛИ

Содда, ёши улуғ онам бор. ҳали-ҳали кўча хатлаб қишлоғидан узоқроққа бормаган. Лекин меҳнат қилади, тинмайди. Фақат болаларимга бўлсин, улар тинч-омон юрсин дейди. Узоқ умр тилаб, дуо қилади. Мен аёлларни чин кўнгилдан ҳурмат қиламан, қадрлайман. ҳаёлимда аёллар бўлмаса биз эркаклар қандай яшар эдик, деб ўйланиб қоламан…

Дунёда ўзбек аёллари сингари иболи, ҳаёли, садоқатли ёр, болаларига меҳрибон она бўладиган аёллар жуда камдан-кам топилади. ўзбек оиласида қиз бола туғилибдики, қўлидан қўғирчоғи тушмайди, қўғирчоғини тинмай аллалайди. ўзбек оиласида эрта туриб ҳовлига сув сепиш, супуриш, уй олдиларига райҳон-жамбил, турфа гуллар экиш азалий одат. Кириб келган меҳмонга тўшак солиб, дастурхон тузаш, қўлига сув қуйиш фақат ва фақат қизларнинг иши.

қиз болага ёшлигиданоқ яхши ният билан сеп йиғиш бошланади. -Бичиш-тикишни билсин, ўргансин. Оила ташвишларини сезсин, -дейишади катталар қизларга карата.

қиз болага балоғат ёшига етса бас, ота уйи тор унга. Совчиларнинг қадами узилмайди ўзим келин қилсам, дегувчилар кўпаяди. қиз бечора бекиниб юради, қимтиниб юради.

Онаси кўп такрорлайди: - қизим бошингга рўмол ўра, кўп гапирма, кўп кулма. Одобли бўл. Кимнинг қизи деса уялиб қолмайлик...

Турмушга чиққан қизнинг ота-оналарига, яқинларига ҳурмати ҳамиша баланд. Оғир кунларида ота-онасига ҳамиша мададкор, дардларига малҳам бўлади. ҳар нарсага вақт топади. Фақат чарчашга вақт тополмайди.

ўзбек аёли - буюк авлодларига муносиб, ибо, ҳаё, гўзаллик, ақлу заковатда тенгсиз муқаддас ҳилқатдир. Биз ҳамиша ана шу муҳтарама зотга таъзим қиламиз.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди