Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№26, 06.06.2013

УЗОҚ УМР КЎРИШ СИРЛАРИ

9 ТА БЕБАҲО МАСЛАҲАТ

Одамзод генетик хиҳатдан 150 йил яшаши мумкин. Лекин турли факторлар сабаб инсон у қадар узоқ умр кўрмайди. Ана шу факторларни ҳисобга олиб, узоқ умр кўрган инсонлар ҳаётини ўрганиб чиқиб, баъзи бир хулосалар чиқарган ҳолда, узоқ, соғлом умр кўрмоқчи бўлганлар учун 9 та бебаҳо маслаҳат тавсия қилинади. Унга риоя қилсангиз, ҳаётингизни бирмунча узайтириш мумкин бўлади.

1-маслаҳат. Ортиқча овқат еманг. Агар сиз оғир жисмоний иш қилган тақдирингизда ҳам шу қоидага амал қилинг.

2-маслаҳат. Истеъмол озуқангиз ёшингизга мос бўлиши керак. Вақти-вақти билан ёнғоқ ва жигар еб туриш кишида ажин тушишини кечиктиради. 40 ёшдан ошганлар кўпроқ сабзавотлар истеъмол қилишлари керак.

3-маслаҳат. Нафақага чиқишга шошилманг. Ишлаган одам ўзининг ёшидан ўртача 5 ёш кичик кўринади. Айрим соҳалар саломатликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

4-маслаҳат. Ҳеч қачон тушкунликка тушманг! Ҳаётдаги ҳар қандай ҳолатга реал муносабатда бўлинг.

5-маслаҳат. Кўпроқ ҳаракатланинг. Кунига бўлмаганда бир неча дақиқа жисмоний машқ қилиш умрни узайтиради.

6-маслаҳат. Салқин хонада ухланг. 17-18 градус ҳарорат остида ухлайдиган одамлар узоқ вақт ёш кўринадилар, чунки модда алмашинуви ва ёш билан боғлиқ ўзгаришларда атроф-муҳит ҳарорати муҳим роль ўйнайди.

7-маслаҳат. Иложи борича кайфиятингизни чоғ қилишга интилинг. Гоҳ-гоҳида ўзингизни хурсанд қилиб, парҳезда бўлсангиз-да, яхши кўрган таомингизни исътемол қилинг, ўйин-кулгу толиқишларни йўқотиб, умрингизни узайтиради.

8-маслаҳат. Ғазаблансангиз ичингизга ютмасдан уни чиқариб ташлашга ҳаракат қилинг. Маълумотига кўра, 64 фоиз рак (саратон) касалига учрайдиган инсонлар ғазабини ичларига ютар эканлар.

9-маслаҳат. Ақлингизни кўпроқ ишлатинг. Кроссворд, сканворд ечиш, ўқиш, чет тилларини ўрганиш, ҳисоблаш, шахмат ўйнаш мия фаолиятини кучайтирибгина қолмай, юрак-қон айланиши, модда алмашинув жараёнини фаолаштиради. Юқоридаги маслаҳатларга амал қилсангиз сизга, албатта ёрдам беради.

Доимо саломат бўлинг!

Тайёрловчи:

Сардорбек ҚОСИМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди