№26, 06.06.2013 ШОКОЛАДЛИ ПЕЧЕНЬЕ
Керакли масаллиқлар: 200 гр. сариёғ ёки маргарин, 150 гр. шакар, 2 чой қошиқ ваниль шакари, бир дона тухум, 3 ош қошиқ какао, 350 гр. ун, 1 чой қошиқ қавартма, 100 гр. шоколад.
Тайёрланиши: Сариёғни қирғичдан ўтказиб, шакар ва ваниль шакарини солиб, аралаштирасиз. Кейин ун ва қавартма солиб, хамир қорасиз.
Хамирни бироз тиндиргач, жува ёрдамида ёясиз ва хамир устига турли хил шаклчаларни қўйиб эзасиз. Мойланган ёки пишириқ қоғози солинган патнисга шаклли хамирларни жойлаб, 180 даражагача қиздирилган печда 20 дақиқа давомида пиширасиз.
Идишга шоколадни солиб, сув буғида эритиб оласиз ва қандолат шприци ёрдамида совиган печеньелар устини безайсиз.
"Нилуфар элит" ўқув маркази пазандалик курси ўқитувчиси Муҳайёхон АБДУРАСУЛОВА тайёрлади.
|