№24, 13.06.2013 ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН СЕМИНАР
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида "Обод турмуш йили" Давлат дастурини амалга оширишда ОАВ иштироки" мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этдилар.
Семинарда "Обод турмуш йили" Давлат дастурида белгилаб берилган кенг кўламли вазифалар ижросини ОАВда мунтазам ёритиб борилишини таъминлаш, журналистларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни таҳлилий ёритишидаги касбий маҳоратини ошириш, бу борада амалга оширилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, тадбирда Давлат дастурининг турли йўналишларида белгиланган вазифалар бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан мутассадди раҳбарларнинг маърузалари тингланди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар. "Обод турмуш йили" Давлат дастурини амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларини кенг ёритишда ОАВ ролини кучайтириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
З. АБДУЛЛАЕВА.
|