Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№24, 13.06.2013

2013 ЙИЛ - ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ

ЯХШИ ОДАМЛАР ҚАРИМАЙДИ

Балиқчи тумани, Чинобод шаҳарчаси, Омонариқ маҳалласидаги Худойқуловлар оиласида ўзининг табаррук етмиш олти ёшини нишонлаётган пиру бадавлат онахон яшайди.

Эл-юрт, шогирдлари Клара Ғаниевна дея ҳурмат-эҳтиром кўрсатадиган бу аёл кўплар ҳавас қилса арзийдиган ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган, муаллимлик касбининг фидойиси, қолаверса, қатор инсоний фазилатлари билан ана шундай юксак эҳтиромга сазовор бўлган.

Бугун аяни йўқлаб келгувчиларнинг кети узилмайди. Чунки бугун унинг туғилган куни. Яқинлари, ҳамкасблари, узоқ-яқиндан эса шогирдлари муборакбод этиш учун ошиқадилар. Дарҳақиқат, у таълим-тарбия берган минглаб ёшлар айни кунда ижтимоий ҳаётимизнинг турли жабҳаларида юрт равнақи йўлида, сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда.

- Шогидларим билан хақли равишда фахрланаман, уларнинг кўрки-камолидан кўнглим тоғдай кўтарилади, - дейди Клара опа. - Меҳнатлари маҳсулини кўриш ҳар қандай инсонга, шубҳасиз, қувонч ҳадя этади. Ана шундай қувонч менга ҳам насиб этганлигидан беҳад мамнунман.

Устоз - муаллима Андижон педагогика билим юртини тамомлагач, 37 йил давомида тумандаги 39-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига рус тили фанидан сабоқ берди. Опа ўз касбининг етук билимдони, интилувчан, фидойи муаллима эди. Шу боис ҳам болаларни фанга қизиқтира олар, дарсларни жуда чиройли ва ўзига хос тарзда ўтарди. Ёш авлод камоли йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари эътироф этилиб, Клара Худойбердиева фаолияти давомида кўплаб фахрий ёрлиқлар, қатор медаллар билан тақдирланганлиги унинг меҳнатларига берилган муносиб баҳодир.

Бугун фахрийлик гаштини сураётган Клара Ғаниевна нафақат фидойи муаллима, балки ибратли оила сохибаси, меҳрибон она сифатида ҳам эл-юрт орасида ҳурмат, эътибор топа олган. Айни кунда 81 ёшни қарши олаётган турмуш ўртоғи Юсуфбек ака билан бахтли ва мазмунли ҳаёт кечирдилар, олти нафар фарзандни - 4 қиз, икки ўғилни тарбиялаб, эл қаторига қўшдилар.

Бу оилага ҳамма ҳавас билан қарайди. Юсуфбек ака ва Клара опа ўртасидаги ҳушмуомалалик, самимият, дилкашлик, меҳр-оқибат, қолаверса, ўзгаларга яхшилик илиниб яшаш, кўлидан келганча бировларга кўмак бериш, уларнинг ҳаётига ўзгача мазмун бахш этди. Улардаги ғайрат, шижоатни, ёшларига нисбатан тетикликни кўриб, эзгу мақсад, яхши ният билан яшовчи яхши одамлар асло қаримайди деган фикрга келишингиз аниқ.

Кўнгил обод бўлса, турмуш ҳам чиройли бўлади, деганларидек, бу оилада ҳамма нарса ўз ўрнига қўйилган. Айниқса, хонадондаги орасталик, томорқадан унумли фойдаланиш ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Ҳовли гўё жаннат боғига ўхшайди, турфа гуллар, турли туман мевалар уларнинг меҳнатлари маҳсулидир.

Ўн тўққиз набира, олти нафар чеваранинг бобоси ва бувиси бўлган бу инсонлар асло зерикишмайди. Клара опа набираларига дарс тайёлашга ёрдам беради, уларга эртаклар, ҳикоялар айтиб беришдан чарчамайди. Бўйига етган набираларига кўрпа-тўшаклар тикиб, сеп ҳозирлайди, уларга мазали таомлар, пишириқлар тайёрлашни ўргатади.

Бу оилада камол топган фарзандлар ўзларидан тинчишган. Тўнғич қизи Гавҳарой опа ҳам онаси изидан бориб ўқитувчилик касбини танлаган. У 33 йилдан буён онаси ишлаган мактабда меҳнат қилади. Яна бир қизи Эльнора ҳам шу мактабда дарс беради. Ферузахон, Зуҳрахон, ўғли Ойбек шифокорликни катта ўғли Улуғбек эса муҳандислик касбини танлаганлар. Қайнона ва қайнотани эъзозлаб келаётган келинларнинг бири ўқитувчи, яна бири шифокор.

Мухтасар қилиб айтганда, Худойқуловлар оиласи нафақат Балиқчидаги балки, вилоятимиздаги ибратли оилалардан биридир. Зеро,мана шундай гўзал, тинч ва ибратли оиланинг соҳибу соҳибалари бўлиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Юсуфжон ака ва Клара опа топган бахт, ҳурмат-эътибор барча-барчамизга насиб этсин.

Барнохон ҲАЙДАРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди