Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№25, 20.06.2013

ФИКР

УЛКАН ИМКОНИЯТЛАР АСРИ

ЗАМОНАВИЙЛИК СЎЗИНИ КИМ ҚАНДАЙ ТУШУНАДИ?

Европа маданиятини турмуш тарзига қаттиқ сингдириб бораётган айрим одамлар замонавийликнинг асл моҳиятини шунда деб биладилар. Улар учун Ғарб мамлакатларининг айрим чиркин иллатларини ўзида мужассамлаш замонавийлик ҳисобланади. Ҳатто, ёшлар орасида ҳам бу каби "фазилат" эгалари исталганча топилади. Тараққиётнинг телефон, интернет каби чексиз имкониятга эга техникалари уларнинг замонавийлик мезонларини яратишга хизмат қилади. Натижада, беҳаёлик, бебошлик, бузғунчилик урчийди. Улар буни "замонга қараб яшаш", деб баҳолашади. Аслида бу манқуртликнинг бир белгисидир. Назаримда ХХI аср "беҳаёлик асри" бўлиб қолаётгандай.

Мустақил фикрга эга, тафаккурида мушоҳада этиш қобилияти мавжуд одамлар фарзандлари тарбиясига шундай аҳамият берадики, аввало, вақт тушунчасини қадрига етишни ўргатади. Натижада ўқимишли, маданиятли ва энг муҳими, маънавияти юксак авлод тарбия топади. Улар учун замонавийликнинг моҳияти билим эгаллаш, касб-ҳунар ўрганиш, танлаган соҳасида муваффақиятларга эришиш, тараққиётнинг техник имкониятларидан унумли фойдаланишдир. Улар учун эса "ХХI аср ахборот технологиялари асри, улкан имкониятлар асри" эканлиги аниқ. Аслида юрт келажаги ана шундай замонавий ёшлар қўлида.

Ойдиной

МУҲАММАДЖОНОВА,

АДУ қошидаги Асака академик лицейи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди