№26, 27.06.2013 АНДИЖОНДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ
Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида Халқаро наркотик моддаларни суистеьмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан "Одам савдоси, диний экстремизм, терроризм ҳамда гиёҳвандликка қарши кураш" мавзусида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ёшлар тарбияси, уларнинг жиноятчилик, гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, қалбларида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат туйғуларини кучайтириш мавзуларида сўз юритилди. Шунингдек, тадбирда баркамол авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ юртдошларимиз, ёшлар вакиллари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Республикамизнинг эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга ҳуш кайфият бағишлади.
Тадбирда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.
|