Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№26, 27.06.2013

ТАДБИРКОР АЁЛЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУІБАТИ

Андижон давлат тиббиёт институтида "Меҳр нури" жамғармаси ташаббуси билан "Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида аёлларни бизнесга жалб этиш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, чекка ҳудудларда хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишларига кенг имкониятлар яратиб бериш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбир иштирокчиларига мутахассислар томонидан тадбиркорлик, хусусан, оилавий тадбиркорликнинг ҳуқуқий асослари, бу борадаги мавжуд имтиёзлар, бизнес-режа тузиш, кредитлар олиш, маҳаллий ҳокимият, ўзини ўзи бошқариш органларининг кўмаги масалалари бўйича ҳамда хотин-қизлар билан ишлайдиган ННТларнинг аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришдаги тажрибалари хусусида кенг маълумотлар берилди.

Иштирокчилар давра суҳбати мавзуси доирасида фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Ҳ.СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди