Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№26, 27.06.2013

ОПА-СИНГИЛ МУХБИРЛАР

Бир неча йиллар аввал мактаб ўқитувчиси бўлган Ҳамрохон Маматқулова билан ижоднинг сирли олами ва журналистика ҳақида суҳбатлашганимизда: - журналистиканинг оҳанграбоси бор, бу оҳанграбо шу соҳага қизиққан, иштиёқи баланд кишиларни ўзига тортиб туради. Қаламкашликнинг бу жозибаси қанчалик чорлаб турса, унинг масъулияти ҳам кишини шунчалик сергаклантиради, - дея фикр билдирган эди Ҳамрохон.

Унинг ҳар бир хабар, лавҳа ва мақоласида эзгу ниятли инсонлар меҳнати, сермазмун ҳаёти, ҳаракат ва интилишлари ўз ифодасини топади. Ҳамрохон "Қуёшни уйғотган ўзбек аёли", "Ойимнинг ойимлари", "Қишлоқнинг момолари" каби бир-биридан мазмунли мақолалари билан кўпчиликка яхши таниш.

Ҳамрохон билан учрашганимиздан ҳеч қанча вақт ўтмай турли нашрларда "Ҳ.Маматқулова" имзоси билан коллеж талабалари ҳаётидан ёзилган мақолалар ўқий бошладик. Ҳамрохон коллежга ишга ўтибди-да деб ўйладим-у, тўғриси бироз ҳайрон бўлдим. Чунки ёзилиш услуби бутунлай бошқача эди. Кейин билсам, улар опа-сингил экан.

Уларни йўқлаб Ойим қишлоғига борганимда, яна бир ижодкор инсонни, мен сўз юритаётган опа-сингилларнинг отаси бўлмиш Набижон ака Маматқулов билан яқиндан танишдим. "Дарахтнинг тагига ўзининг меваси тушади" деган нақл тўғри экан. Демак, қизлардаги истеъдод ва ижодга яқинлик ҳисси отасидан ўтганига ишонч ҳосил қилдим.

Ўз даврида қатор раҳбарлик вазифаларида ишлаган Набижон ака ишлари кўп бўлишига қарамай, газеталарга мақолалар ёзиб турарди. Ҳозирда эса бу қаламкашликни қизлари давом эттиришмоқда.

Ҳалимахон Тошкент тўқимачилик енгил-саноат олийгоҳида таҳсил олаётган чоғларидаёқ "Тўқимачи" газетасида мақолалари билан қатнашиб турарди. Ҳозирги кунда оилали, тўрт фарзанднинг онаси бўлишига қарамай, қўлидан қалами тушгани йўқ.

Синглиси Ҳамрохон француз тили ўқитувчиси. Умр йўлдоши - Илҳомжон билан қизлари - Дилбаройни тарбиялашмоқда. Дилбарой хали мактаб ўқувчиси бўлса-да, француз тилида бийрон гапиради. У ҳам келгусида бобоси, онаси ва холаси каби ижодкор бўлиб вояга етса ажаб эмас.

Ҳа, опа-сингил Ҳалимихон ва Ҳамрохон Маматқуловалар жамоатчи мухбир сифатида "Адижоннома", "Иқбол", "Келажак", "Жалақудуқ ҳаёти" газеталарида ўқимишли мақолалари билан фаол қатнашиб туришади. Биз ҳам қаламкаш опа-сингилларни, қолаверса барча матбуот ходимларини касб байрамлари билан табриклаб, ижодга бўлган иштиёқи асло сўнмасин деймиз.

Раҳима АБДУРАҲИМОВА,

Жалақудуқ тумани.

Суратда:

Хамрохон Маматқулова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди