Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№26, 27.06.2013

2013 ЙИЛ - ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ

МУҲАББАТЛИ ОИЛА БАРДАВОМДИР

Асака тумани, Кужгон қишлоғидаги "Қўнғирот" маҳалласида истиқомат қилувчи Жалолдин ака ва Зиёратхон аялар хонадонини ҳамма бирдек ҳурмат билан тилга оладилар.

Беш ўғил, бир қизни вояга етказиб, қаторга қўшган, беш келин тушириб, 14 нафар набиралар даврасида шукрона қилиб яшаётган Аҳмаджоновлар оиласига бугун ҳавас қилмайдиган кишининг ўзи йўқ.

Ўғиллари Жамолдин, Улуғбек, Камолдин, Ойбек, Авазбеклар турли соҳаларда меҳнат қилишади. Келинлари Шоирахон, Озодахон, Машҳурахон, Азизахон, Наргизахонларнинг бири шифокор бўлса, яна бири тадбиркор, ҳуқуқшунос. Қизи Мавлудахон эса ҳамшира.

Бу оилада фарзандларнинг, келинларнинг қизиқиши ва орзу истакларига эътибор берилиши эса хонадондаги ўзгача тутумдан дарак беради.

- Тўртинчи келиним Азизахонни Қувадан келин қилиб олиб келганман, - дейди Зиёратхон ая келинлари ҳақида сўз очиб. Қўлида гулдек ҳунари бор экан. Янги келиннинг чеварлигини эшитган қўни-қўшни, маҳалла-кўйдагиларнинг уйимдан қадамлари узилмай қолди. Қарасам, Азиза қизимнинг бу соҳада интилиши кучли экан. Шароит яратиб бердик. Ҳозир тадбиркор бўлиб кетди,- дейди фахрланиб қайнона.

Ҳа, юртимизда ишлайман, ўз бизнесимни юритаман, деган инсон борки, албатта, мақсадига эришади.

- Болалигимдан бичиш-тикишга қизиққанман, - дейди ёш тадбиркор. - Катта бувим Мақсудахон она қўли гул чевар бўлган. Ёнларида юриб, кўзим пишган.Ўзим хоҳлаган фасонда, ярашимли кўйлаклар тикиб, устимга кийганимда ҳамманинг, айниқса, ўртоқларимнинг ҳаваслари келарди. Мактабни битирганимда эса бинойидек тикувчига айландим. Орзуим модельер - дизайнер бўлиш эди. Лекин ота-онамнинг раъйи билан турмушга чиқдим. Энди орзуим - орзулигича қолади, деб ўқишдан умидимни узгандим. Бироқ бахтимга турмуш ўртоғим, қайнота, қайнонам мени тушунадиган чиқди. Қайнонам қизиқишларимни сўндирмасдан ўқув марказларида ўқишимга шароит яратиб бердилар. Фарзандларим ҳам уларнинг бағрида вояга етишмоқда.

Азизахон ўзи истаган "Машҳура" фирмасида ўқиб, тажриба орттирди. Элита пардалар, костюм - шим, бисер қадаш, сунъий гул ясаш, келинлик либосларини тикишни ўрганиб келди. Турмуш ўртоғи Ойбек ҳам бу борада Азизахондан кўмагини аямади.

- Одам ўзи ёқтирган ишни қилса, бундан фақатгина завқ олар экан, -дейди Азизахон - Бизнинг ишимизда бир ерда туриб қолиш мумкин эмас.Тинимсиз янги фасонлар устида ишлаб, малака ошириб бораман. Ҳамиша янгиликлар яратишга интиламан. Отам Ёқубжон Қодиров биз фарзандларига насиҳат қилганларида, доим "Ҳунарли инсон хор бўлмайди" деб такрорларди. Отамдан меҳнатсеварлик, сабр-қаноатни, қийинчиликлардан қўрқмай олға интилишни ўргандим. Оила аъзоларимизнинг менга шароит яратиб берганлари орзу-истакларимга йўл очди. 2011 йили тадбиркорлик йўналиши бўйича 40 миллион сўм имтиёзли кредит олиб иш бошладим. Маҳалла ҳудудида икки қаватли ишлаб чиқариш ва ўқув маркази очиш учун бошлаган қурилишимиз ниҳоясига етай деб қолди. Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги байрами арафасида ишга туширишни режалаштирганмиз. 30 нафардан ортиқ шогирдларим иш билан таъминланади.

Ёш тадбиркор Азизахон Аҳмаджонова 2008 йилдан бошлаб ҳар йили "Ташаббус" танловида қатнашиб, "Энг яхши ҳунарманд" номинацияси бўйича тақдирланиб келади. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси сифатида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

Ҳа, оилавий ҳаётнинг ширинлиги, гўзаллиги, давомийлиги уларнинг бир мақсад сари интилишларига, бир-бирига кўмакдош бўлишларига боғлиқ. Оиланинг камоли эркак ёки аёлнинг ўзигагина боғлиқ эмас. Хонадоннинг зийнати улар ўртасидаги меҳр-муҳаббатда, тотувликдадир. Шунинг учун ҳам ҳунарманд Азизахон Аҳмаджонова бугун ёш бўлишига қарамай, ишбилармон, тадбиркорлар сафидан ўрин олди. Эл хизматига бел боғлади. Унинг бу хайрли иши қанчадан-қанча кўнгилларга ёруғлик олиб кирмоқда.

Юлдуз МАМАДАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди