Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№26, 27.06.2013

УСТОЗ ҲАҚИДА СЎЗ

ЭҲТИРОМГА МУНОСИБ УСТОЗ

Аёл бир қўлида бешикни тебратса, иккинчи қўлида дунёни тебратади. Ҳа, аёл шундай таърифга лойиқ. У кимгадир она, кимгадир сингил, кимлар учун севимли ёр. Аёл - гўзаллик тимсоли, Жаннат меваси, дунёнинг безаги. Ул зот ҳақида ҳар қанча сўзласак, оз.

Бугун мамлакатимиз ҳаётининг қайси жабҳасини олмайлик, аёлларнинг самарали меҳнатини кўрамиз. Опа-сингилларимизнинг изланишлари, фаоллиги, ақл-идрокига ҳар қанча таҳсин айтиш мумкин.

Биз сўз юритмоқчи бўлган аёл ҳам ўз касбдошлари, шогирдлари орасида чуқур эҳтиромга, ҳурматга сазовор бўлган инсондир. Устоз Гулнорахон Соҳибова АДТИ қошидаги 2-академик лицейда ўқувчиларга она тили ва адабиёти фанидан сабоқ бериб келмоқда. Устознинг хонасига киришингиз билан "Келақол, болажоним, қани, ўтир", деб қарши олишлари устозга бўлган ҳурматимизни янада оширади. Ҳар сафар суҳбатлашганимизда, самимий табассуми, ўз фарзандидек муомала қилиши қалбимизга илиқлик солади.

- Гулнорахон Соҳибова ҳамкасблари орасида ҳурмат қозонган муаллима, - дейди Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси Ваҳобжон Жабборов. - Ўқувчиларга пухта билим беришда тинмай изланади. Мустақил фикрлаши ва мулоҳаза билан иш юритиши, фидойилиги уни бошқалардан ажратиб туради.

Фаолиятининг асосий қисмини мана шу илм даргоҳида ўтказган Гулнорахон Соҳибова ўз ишининг билимдони, фидойи, камтар инсон сифатида ҳамкасбларига намунадир. Айниқса, опа барчага бирдек илиқ муносабатда бўлиб, ҳамкасб ва шогирдларининг муаммоларини ҳал этишда ёрдамини аямайди, тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қилади.

Устоз нафақат илм даргоҳида, балки оиласида меҳрибон она, маҳалласида ибратли ва фаол, шунингдек, ижодкор аёлдир. Унинг ижод намуналарига кўз югуртирсангиз, шеърларида она Ватанга муҳаббат, ёрга садоқат, гўзал табиатга ошуфталик мавзулари асосий ўрин тутади.

Бугунги кунда Гулнорахон Соҳибова сингари устоз аёлларимиз жуда кўп. Ана шундай аёлларимизни, устозларимизни ҳар қанча эъзозласак, камлик қилади.

Сарварбек БАҲОДИРОВ,

АДТИ қошидаги 2-Академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди