Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№26, 27.06.2013

АЁЛ ВА ЖИНОЯТЧИЛИК

АЁЛНИНГ ЎЗИ ГУЛ, ҚИЛАЁТГАН ИШИ ҲАМ ГУЛ БЎЛСИН

Аёл деганда кўз олдимга харир рўмоли майин шабода измида хилпираб турган гўзал бир хилқат келади. Негадир ҳар бир аёлга нисбатан шу тасаввурда бўлавераман.

Бироқ фаолиятимиз давомида учраб турувчи айрим ҳодисалар туфайли бу хаёлларим бўрон остида қолиб кетади. Аёлга ҳар бир нарса ярашаверади, фақатгина покликда. Кулиш ҳам, йиғлаш ҳам. Фириб ва жиноят, қабоҳат тушунчалари олдида аёл ўз гўзаллигини йўқотади.

Жорий йилнинг май ойида вилоят божхона бошқармаси "Маданият" божхона постида оз эмас, кўп эмас 60 ёшни қоралаб қўйган, ўзбек миллатига мансуб, Қирғизистон Республикаси фуқароси Давлатхон Камолиддинова текширувдан ўтиш чоғида умумий қиймати 7 миллион 383 минг 280 сўм бўлган аёллар тақинчоқлари ҳамда расмий курс бўйича 3 миллион 95 минг 280 сўм бўлган 72 минг қирғиз сўмини яширинча Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

Айни ҳолат "Дўстлик" божхона комплексида ҳам содир бўлди. Марҳамат шаҳрида яшовчи Гулчеҳрахон Ўринова ҳам умумий қиймати 1 миллион 609 минг 300 сўмлик 5дона жами 14,63 грамм тилла тақинчоқни сумкаси ичига яшириб, қўшни давлатга олиб ўтишга уринди. Худди шу ҳудудда Қирғизистон Республикаси фуқароси Хадичахон Мадумарова эса 12 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни Қирғизистон Республикасидан юртимиз ҳудудига олиб киришга уринган чоғида қўлга олинди.

Бугун аёлларни жамиятда фаол кучга айланмоқда, айниқса, уларнинг, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ишлайман, деган ҳар бир аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари қонунан ҳимояланган. Ҳатто, имтиёзлар ҳам жорий этилган. Шундай шарт-шароитлар яратилган бўлишига қарамай, айрим аёлларимизнинг жиноят кўчасига кириши, қинғир йўлни танлаши аёл шаъни, қадр қимматини ҳам оёқ ости қилиш, берилган эътиборга нисбатан ҳурматсизлик эмасми? Аёлнинг фаолияти уни панжара ортига эмас, кўкларга кўтармоғи керак.

Жамолиддин ЙЎЛЧИЕВ,

Андижон вилояти божхона

бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди