Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№26, 27.06.2013

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

БИР ЧИМДИМ ЯХШИЛИК

Гулбаҳорнинг бугунги дарслари қатор-қатор. Ўқитувчилар тили билан айтганда "окносиз". Шундай бўлса-да, унинг учун ҳар бир кун катта аҳамиятга эга. Куннинг баракаси ўқувчиларига бераётган билимларида кўринаётгандек. Биринчи соат кириши керак бўлган синфнинг журналини олар экан, кўнглини алланечук ҳаяжон қоплади. Бугун энг севимли мавзуси - ҳикоя ҳақида дарс ўтади.

Гулбаҳор Таваккалова мана 13 йилдирки, Марҳамат туманидаги 18-умумтаълим мактабида ўқувчиларга она тили ва адабиёти фанидан дарс бериб келмоқда. Бундан йигирма икки йил аввал Гулбаҳорнинг ўзи ҳам шу мактабнинг энг аълочи ўқувчиларидан бири эди. Мактабда ўқиб юрган чоғлариданоқ унинг адабиётга муҳаббати кучли бўлган. Кичик-кичик ҳикоя ва шеърлари туман, вилоят газеталарида босилиб турарди. Шу муҳаббат билан у Фарғона давлат университетининг филология факультетида ўқишга кирди. Талабалик йилларида Рауф Парфининг ижодига бўлган қизиқиши унга ҳаёт моҳиятини англаш борасида катта мактаб вазифасини ўтади. Ижодий фаолиятида ўзига хос йўналиш танлашига сабаб бўлди. Унинг ёзган ҳикояларида табиат ва инсон ўртасидаги уйғунлик, ҳаётга ҳикмат назари билан қараш ғоялари илгари сурилади. "Илоннинг муҳаббати", "Ишқ манзаралари" сингари асарлари бунинг яққол мисолидир.

- Ижодда воқелик эмас, қаҳрамонларнинг ички кечинмалари устунлик қилиш керак, - дейди Гулбаҳор Таваккалова. - Ўқувчини воқелик қатлами ортига ўта олишигина асарнинг асл маъносини очади.

Гулбаҳорнинг ўқитувчилик соҳасидаги ютуғи ижод билан ҳамнафаслигидадир. Ижодини эса ҳаётий тажрибалар, меҳнат фаолияти билан боғлиқ билим ва малака асосида мунтазам бойитиб боради.

Гулбаҳор Таваккалова И. А. Каримовнинг "Юксак маънавият-енгилмас куч" асари асосида "Сеҳрли мўйқалам ва мўжизавий кўзгу" номли болалар китобини ёзди. Ушбу китоб республика Халқ таълими вазирлиги томонидан нашр этишга тавсия этилди. Гулбаҳорнинг ягона мақсади - ҳаёт ғилдираги айланиши учун елка тутиш, одамларга бир чимдим бўлса-да, яхшилик улашиш. У ҳар кун, ҳар лаҳзада ана шундай эзгу ният билан яшайди. Одамларга нафи тегиши учун бор имкониятини ишга солади. Бу ҳар кимга ҳам берилмайдиган юксак инсоний фазилатдир. Орамизда ана шундай фидойи аёллар бор экан, ҳаётимиз мазмунли, юртимиз янада обод бўлишига асло шубҳа йўқ.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди